ТОШКЕНТ, 27 ноя — Sputnik. Ўзбекистон ва Саудия Арабистони 11 миллиард долларлик янги лойиҳа ва дастурларни илгари суришга келишиб олди. Бу ҳақида Ўзбекистон президенти матбуот хизмати хабар берди.
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистони Подшоҳлиги инвестициялар вазири Ҳолид ал-Фалиҳ бошчилигидаги делегацияни қабул қилди.
Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистони Подшоҳлиги инвестициялар вазири Ҳолид ал-Фалиҳ бошчилигидаги делегацияни қабул қилди.
© Пресс-служба президента Узбекистана
Қайд этилишича, Ўзбекистон билан Саудия ўртасидаги ўзаро савдо кўрсаткичлари, Ўзбекистон иқтисодиётига, энг аввало “яшил” энергетика соҳасига Саудиянинг тўғридан-тўғри инвестициялари ҳажми, авиақатновлар сони ортиб бормоқда.
Саудия тараққиёт фонди кўмагида соғлиқни сақлаш, таълим, сув таъминоти ва бошқа йўналишларда бир қатор ижтимоий аҳамиятга эга лойиҳалар амалга оширилмоқда.
Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистони Подшоҳлиги инвестициялар вазири Ҳолид ал-Фалиҳ бошчилигидаги делегацияни қабул қилди.
© Пресс-служба президента Узбекистана
Ўзбекистоннинг иқтисодий имкониятларини кенгайтириш бўйича қўшма фонд ташкил этилмоқда.
“Саудия делегациясининг бу галги ташрифи доирасида кимё, энергетика, қишлоқ хўжалиги, фармацевтика, IT ва инфратузилмани ривожлантириш соҳаларида 12 миллиард долларлик ўзаро манфаатли лойиҳаларни амалга ошириш бўйича келишувлар имзоланди”, — дейилади хабарда.
Учрашувда Ўзбекистоннинг турли ҳудудларидаги йирик энергетика лойиҳаларини амалга оширишни жадаллаштириш муҳимлиги қайд этилди.
Шунингдек, транспорт инфратузилмаси ва коммунал хўжалиги, геология, ирригация, маиший чиқиндиларни қайта ишлаш, олий таълим, меҳнат миграцияси бўйича умумий қиймати 11 миллиард долларлик янги лойиҳа ва дастурларни илгари суришга келишиб олинди.
Ўзбекистонда “яшил” энергетикани ривожлантиришда энг катта сармоядор ва стратегик ҳамкор бўлган “ACWA Power” компанияси билан сермаҳсул ҳамкорлик алоҳида қайд этилди. Бугунги кунда компания билан биргаликда қиймати 7,5 миллиард долларлик лойиҳалар амалга оширилмоқда.
Президент Сирдарё вилоятида 1,5 гигаватт қувватли замонавий иссиқлик электр станциясининг фаолияти ҳамда Тошкент вилоятида “яшил водород”ни “пилот” тарзда ишлаб чиқариш қувватларини барпо этиш ишлари бошланаётганини олқишлади.
Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистони Подшоҳлиги инвестициялар вазири Ҳолид ал-Фалиҳ бошчилигидаги делегацияни қабул қилди.
© Пресс-служба президента Узбекистана
Шунингдек, вазир Ҳолид ал-Фалихни Ўзбекистон ва Саудия Арабистони ўртасидаги кўп қиррали ва ўзаро манфаатли муносабатларни ривожлантиришга қўшган катта ҳиссаси ва ҳар томонлама кўмаги учун “Дўстлик” ордени билан тақдирланди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Араб компанияси Ўзбекистондаги лойиҳаларга сармоя киритишга тайёр экани маълум қилинган эди. Шунингдек, Тошкент давлат шарқшунослик университети ва Подшоҳ Сауд университети ўртасида ҳамкорлик йўлга қўйилади.