ТОШКЕНТ, 26 ноя — Sputnik. Тошкентдаги “Universal Horses Stable” от спорти клубида конкур бўйича “Uzbekistan Global Tour 2023” мусобақасининг олтинчи тур беллашувлари ўтказилди. Бу ҳақида Миллий олимпия қўмитаси хабар берди.
Бу галги баҳсларда Қозоғистон ва Беларусь мамлакатларидан ташриф буюрган моҳир чавандозлар ҳам ўз маҳоратларини намойиш этишди.
Тошкентдаги “Universal Horses Stable” от спорти клубида конкур бўйича “Uzbekistan Global Tour 2023” мусобақасининг олтинчи тур беллашувлари ўтказилди.
© НОК
“Турнир келаси йил ўтказиладиган нуфузли мусобақалар олдидан асосий терма жамоага номзод спортчиларни саралаб олиш, иқтидорли ёшларни кўздан кечириш имкониятини тақдим қилди”, — дейилади хабарда.
Беллашувлар якунида Иброҳим Йўлдошев (“Elfakiya” лақабли отда) “F”, Фирдавсбек Давронбеков (“Bakarbono Dji”) “C”, Алишер Эркинов (“Amri Maxaradj”) “E”, Оқил Собиржонов (“Sidney Djekson”) “Д”, Ҳумоюн Абдуллаев (“London Boy”) “В”, Сергей Антонович (“Kuasar”) “А” тоифасида ғолибликни қўлга киритди.
Тошкентдаги “Universal Horses Stable” от спорти клубида конкур бўйича “Uzbekistan Global Tour 2023” мусобақасининг олтинчи тур беллашувлари ўтказилди.
© НОК
Эслатиб ўтамиз, бу йил Россиянинг Москва вилоятида ўтган конкур бўйича “Maxima Masters Eurasia league” мусобақасида Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси олтин медални қўлга киритган эди. Шунингдек, Словакияда ўтаётган конкур бўйича "Šamorín - Danube Champions Tour IV 2023" турнирида Ўзбекистон терма жамоаси сардори Бекзод Қурбонов иккинчи олтин медалга сазовор бўлган.