Словакияда ўтаётган турнирда ўзбекистонлик чавандоз олтин медалларни қўлга киритди

© НОКБекзод Курбанов
Бекзод Курбанов - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 10.09.2023
Oбуна бўлиш
Бекзод Қурбонов 135 см баландликдаги тўсиқлардан сакраш дастурида энг яхши натижани қайд этиб, биринчи ўринни эгаллади.
ТОШКЕНТ, 10 сен — Sputnik. Словакияда ўтаётган конкур бўйича "Šamorín - Danube Champions Tour IV 2023" турнирида Ўзбекистон терма жамоаси сардори Бекзод Қурбонов иккинчи олтин медалга сазовор бўлди. Бу ҳақда Миллий олимпия қўмитаси хабар берди.
Бекзод Қурбонов 135 см баландликдаги тўсиқлардан сакраш дастурида энг яхши натижани қайд этиб, биринчи ўринни эгаллади. Беллашувлар давомида унга “Санта Хипика” лақабли тулпори ҳамроҳлик қилди.
Мазкур мусобақадан сўнг Ўзбекистон терма жамоаси Хитойга йўл олади.
Бекзод Қурбонов мусобақанинг илк кунида 140 см баландликдаги тўсиқлардан сакраш дастурида энг яхши натижа билан олтин медални қўлга киритганди.
Янгиликлар лентаси
0