Мирзиёевнинг Озарбайжонга ташрифи якунланди

Ўзбекистон президентини Озарбайжон бош вазирининг биринчи ўринбосари Яқуб Аюбов ва бошқа расмий шахслар кузатиб қўйди.
Sputnik
ТОШКEНТ, 25 ноя — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг Боку шаҳрига амалий ташрифи дастуридаги тадбирлар якунига етди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар берди.
Кеча, 24 ноябрь куни давлат раҳбари БМТнинг Марказий Осиё мамлакатлари учун махсус дастури биринчи саммитида иштирок этди ҳамда СПЕКА доирасида минтақавий ҳамкорликни янада кучайтириш бўйича қатор амалий ташаббусларни илгари сурди.
Программа мероприятий рабочего визита Президента Республики Узбекистан Шавката Мирзиёева в город Баку завершилась
Шунингдек, Озарбайжон президенти Илҳом Алиев билан икки томонлама музокаралар ўтказилди. Етакчилар Ўзбекистон-Озарбайжон дўстлик ва стратегик шериклик муносабатларини янада мустаҳкамлаш масалаларини муҳокама қилдилар, шу жумладан олий даражада эришилган келишувлар ижросини кўриб чиқдилар.
Ташриф тадбирлари якунлангач, Ҳайдар Алиев номидаги халқаро аэропортда Ўзбекистон президентини Озарбайжон бош вазирининг биринчи ўринбосари Яқуб Аюбов ва бошқа расмий шахслар кузатиб қўйди. Давлат раҳбари Тошкентга жўнаб кетди.
Программа мероприятий рабочего визита Президента Республики Узбекистан Шавката Мирзиёева в город Баку завершилась
Программа мероприятий рабочего визита Президента Республики Узбекистан Шавката Мирзиёева в город Баку завершилась
Ўзбекистон ва Озарбайжон ҳамкорлиги — инфографика