Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси

Махсус операция: 18-24 ноябрнинг асосий хабарлари

Россия Қуролли кучларининг Украинани демилитаризация ва денацификация қилишга қаратилган махсус ҳарбий операцияси белгиланган мақсадлар йўналишида муваффақиятли давом этмоқда.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 24 ноя — Sputnik. Россия Федерацияси олиб бораётган махсус ҳарбий операциянинг сўнгги ҳафта давомида содир бўлган асосий воқеалари.

Мудофаа вазирлигининг 18 —24 ноябрь ҳисоботи:

Россия Федерацияси Қуролли Кучлари 18-24 ноябрь кунлари Украинанинг ҳарбий аэродромлари, арсеналлар, артиллерия ўқ-дорилари, қурол-яроғлар, ҳарбий техника ва ёқилғи сақлаш жойлари ҳамда Азов* миллатчи батальонлар ва чет эллик ёлланма аскарлар жойлашган жойларга узоқ масофадан туриб юқори аниқликдаги қуроллар ва учувчисиз аппаратлари ёрдамида 31 та гуруҳли зарбалар берди.
Купянск йўналишида "Ғарб" қўшинлар гуруҳи душманнинг 13 та ҳужумини қайтардилар, фронт чизиғининг айрим бўлакларида ўз позицияларини яхшиладилар. Шунингдек Синковка, Ивановка, Загоруйковка ва Киевский аҳоли пунктларида УҚКннг 10-тоғ, 57-мото-ўқчи, 14, 43, 53 ва 67 механизациялашган бригадалари шахсий таркиби ва техникаси жойлашган позицияларга артиллерия зарбалари берилди.
Ҳафта давомида душман йўқотишлари 305 дан ортиқ ҳарбий хизматчи, иккита зирҳли жанговар машина, 16 та машина ва 7та артиллерия тўпини ташкил этди.
Красний Лиман йўналишида "Марказ" қўшинлар гуруҳи бўлинмалари авиация, артиллерия ва оғир ўт очиш тизимлари ёрдамида Украина Миллий гвардиясининг 5-бригадаси, 12-махсус кучлар бригадаси, УҚКнинг 24, 47 ва 67-механизациялашган бригадаларининг 10та ҳужумни қайтарди. Бундан ташқари, Торское, Красний Лиман, Серебрянка ва Григоровка аҳоли пунктлари ҳудудларида Миллий гвардиянинг 31-бригадаси, шунингдек, 117 ва 125-ҳудудий мудофаа бригадаларининг ишчи кучи ва техникасига зарба берилди.
УҚКннг умумий йўқотишлари 740 дан ортиқ ҳарбий хизматчи (Қурбонлар ва яраланганлар), олтита зирҳли жанговар техникани, 15 та техникани ва учта дала артиллериясини ташкил этди.
Донецк йўналишида "Жануб" қўшинлар гуруҳи Маринка, Курдюмовка, Васюковка, Артемовск, Андреевка ва Клешеевка аҳоли пунктлари ҳудудларида душманнинг 22 та ҳужумини қайтарди. Ҳафта давомида душманнинг йўқотишлари 1680 дан ортиқ ҳарбий хизматчи (қурбонлар ва яраланган) , тўртта танк, ўнта зирҳли жанговар техника, 18та техника ва 14та дала артиллерия тизимини ташкил этди.
Жанубий Донецк йўналишида "Шарқ" қўшинлар гуруҳи душманнинг иккита ҳужумини қайтарди ва янада қулайроқ позицияларни эгаллаб олди. УҚКнинг Новомихайловка, Старомайорское, Никольское, Шевченко, Новодонецкое ва Константиновка аҳоли пунктлари ҳудудида жойлашган 58-мото-ўқчи, 72-механизациялашган, 79-ҳаво ҳужуми бригадалари, шунингдек 127- ва 128-ҳудудий мудофаа бригадаларига артиллерия зарбаси берилди.
Ҳафта давомида УҚК йўқотишлари 625 дан ортиқ ҳарбий хизматчи, 7 та зирҳли жанговар машина, 16 та машина ва 13 та дала артиллерия тўпини ташкил этди.
Запороже йўналишида Работино ва Вербовое аҳоли пунктлари ҳудудларида душманнинг 11 та ҳужумини қайтарилди. Ундан ташқари Малая Токмачка, Успеновка и Новоандреевка аҳоли пунктлари ҳудудларида УҚКнинг 71-егерь, 82-ҳаво ҳужуми, 33, 65 ва 118-механизациялашган бригадаларининг ишчи кучи ва техникасига зарба берилди.
Ҳафта давомида душман йўқотишлари 435 нафаргача ҳарбий хизматчи, учта танк, 21 зирҳли жанговар машинаси, 22 та машина ва тўртта дала артиллерия қуролларини ташкил этди.
Херсон йўналишида душман Днепрнинг чап қирғоғи ва оролларга жанговар гуруҳларни туширишга муваффақиятсиз уринди. Россия қўшинларининг олдиндан берилган зарбалари натижасида ҳафта давомида УҚК ушбу йўналишдаги 405 нафар ҳарбий хизматчи, 11 дала артиллерия қуроли, 12 та қайиқ ва 26 та машинани йўқотди.
Шунингдек, Херсон вилоятининг Тягинка, Токаревка ва Садовое аҳоли пунктлари ҳудудларида Украина Қуролли кучларининг 35 ва 36-денгиз пиёдалари бригадалари бўлинмалари мағлубиятга учради. Бундан ташқари, 39 нафар украиналик ҳарбий асирга олинди.
Россия авиацияси ва ракета кучлари ҳафта давомида С-300 зенит-ракета мажмуасининг радар станциясини, шунингдек, АҚШда ишлаб чиқарилган иккита артиллерияга қарши АN/ТPQ-50 радар станцияларини йўқ қилди.
Қора денгиз флотининг Қора денгиздаги ҳарбий-денгиз авиацияси Украина Қуролли кучларининг Қрим ярим ороли йўналишида ҳаракатланаётган 12 та экипажсиз катерларини йўқ қилди.
Ҳаво мудофаа тизимлари уриб туширилди: Миг-29 самолёти ва Украина Ҳарбий-ҳаво кучларининг Ми-8 вертолёти. Бундан ташқари, 15 та АҚШда ишлаб чиқарилган HIMARS ва Ольха ракеталари, иккита "Нептун" кемага қарши ракетаси ва 176 та учувчисиз аппаратлар йўқ қилинди.
Махсус ҳарбий операция бошланганидан бери, Украина жами 537 та самолёт, 255 та вертолёт, 9165 та учувчисиз учиш аппарати, 442 та зенит-ракета тизими, 13586 та танк ва бошқа зирҳли жанговар машиналар, 1185 та кўп ракетали жанговар техника, 7166 та дала артиллерия қуроллари ва миномётлари, шунингдек, 15572 дона махсус ҳарбий автомобиларидан маҳрум бўлди.
* Россияда таъқиқланган террорчи гуруҳ.