ТОШКЕНТ, 23 ноя — Sputnik. Наманган вилоятида илк бор халқаро зотдор ҳайвонлар ва паррандалар кўргазмаси бўлиб ўтди. Бу хақида вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати Sputnik Ўзбекистон мухбирига маълум қилди.
Қайд этилишича, тадбирда 250 дан ортиқ маҳаллий ва хорижий тадбиркорлар 1000 дан ортиқ чорва ҳайвонлари ва паррандалар билан иштирок этишди.
Улар орасида қўшни республикалар Қирғизистон, Қозоғистон, Тожикистон давлатларидан чорвачилик ва паррандачилик билан шуғулланадиган йирик тадбиркорлар ҳам бор.
Кўргазмада ғолиблар 3 та номинациялар бўйича аниқланди. Барча номинацияларнинг биринчи ўрин ғолибларига 30 млн сўм миқдорида пул мукофотлари берилди.
"Энг зотдор қўй" номинацияси:
1-ўрин - Акрамжон Машрабовга. Пул мукофоти 30 млн сўм;
2-ўрин - Абдувоҳид Равшанов. Пул мукофоти 20 млн сўм;
3-ўрин - Иқболжон Эргашев. Пул мукофоти 10 млн сўм.
"Энг зотдор новвос (буқа)" номинацияси:
1-ўрин - Акмалжон Юсупов. Пул мукофоти 30 млн;
2-ўрин - Улуғбек Шералиев. Пул мукофоти 20 млн;
3-ўрин - Акмалжон Ибрагимов. Пул мукофоти 10 млн.
"Энг зотдор от" номинацияси:
1-ўрин - Носиржон Ражаббоевга. Пул мукофоти 30 млн;
2-ўрин - "Чашмаи сафед" МЧЖ вакиллари. Пул мукофоти 20 млн сўм;
3-ўрин - "Янгиқўрғон чорвадор" фермер хўжалиги. Пул мукофоти 10 млн сўм.