Туманларда чорвачилик кластерлари ташкил этилади

© Sputnik / Кирилл БрагаТелята, архивное фото
Телята, архивное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 25.08.2023
Oбуна бўлиш
Республикадаги 25 та туманда бир қатор йўналишларни ўз ичига олган чорвачилик кластерлари ташкил этилади.
ТОШКЕНТ, 25 авг — Sputnik. Ўзбекистоннинг 25 та туманида чорвачилик кластерлари ташкил этилади. Бу ҳақда президент томонидан қабул қилинган ПҚ–285-сонли қарорда назарда тутилган.
Ҳужжатга кўра, бир қатор йўналишларни ўз ичига олган чорвачилик кластерлари ташкил этилади.
Ташкил этиладиган кластерлар:
гўшт ва сут маҳсулотларини етиштириш, шунингдек, аҳолидан йиғиб олиш, қайта ишлаш ва тайёр маҳсулот шаклида реализация қилиш;
тайёр озуқа ем маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва уларни аҳолига қулай бўлган ҳудудларда сотиш шохобчаларини ташкил этиш;
аҳоли хонадонларига маҳсулдор наслли молларни етказиб бериш;
чорва молларини сўйиш кушхоналари, териларни қабул қилиш ва қайта ишлаш қувватларини ишга тушириш;
терини қайта ишловчи корхоналар билан биргаликда кооперация асосида теридан тайёр маҳсулотларни ишлаб чиқариш.
Шунга кўра, ташкил этиладиган чорвачилик кластерларига 60 миллион доллар миқдорида кредитлар ажратилади.
Пахта ва ғалла экин майдонларини қисқартириш ҳисобига ҳар бир туманда камида 100–150 гектар майдон озуқабоп экинлар экиш учун ажратилади.
Чорвачилик хўжаликлари 2023 йил 1 декабрдан ўз эҳтиёжи учун импорт қилган наслдор қорамолларга ҳисобланган қўшилган қиймат солиғини Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси кафолати асосида 180 кун ичида тўлаб бериш тизими жорий этилади.
2023 йил 1 сентябрдан 2025 йил 31 декабргача давлат томонидан қуйидаги тартибда субсидия ажратилади:
чорвачилик маҳсулотлари етиштирувчи хўжаликларга хорижий давлатлардан импорт қилинган наслдор қорамолнинг ҳар бир бошига 2 миллион сўм, наслдор қўй ва эчкининг ҳар бир бошига 400 минг сўм миқдорида;
паррандачилик хўжаликларига ҳар бир бош 1 кунлик наслдор жўжани импорт қилиш билан боғлиқ харажатларнинг 15 минг сўмини қоплаш учун.
Янгиликлар лентаси
0