Футбол: Ўзбекистон Эрон билан дуранг ўйнади

Учрашувнинг биринчи бўлимида мағлуб бўлаётган Ўзбекистон жамоаси иккинчи бўлимда ҳисобни тенглаштирди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 22 ноя — Sputnik. Футбол бўйича Ўзбекистон ва Эрон миллий терма жамоалари иштирокидаги баҳс дуранг натижа билан якунланди. Ҳисоб 2:2.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси 21 ноябрь куни ЖЧ-2026 саралаш босқичи доирасида Эронга қарши майдонга тушди. Мазкур баҳсда футболчилар тўлиқ кўк либосда, дарвозабон эса яшил либосда ҳаракат қилди.
Футбольный матч Узбекистан - Иран.
Учрашувни Муҳаммад Абдулла Ҳассан (БАА) бошчилигидаги ҳакамлар бригадаси бошқариб борди. Унга қанотларда Муҳаммад Ал Ҳаммади ва Ҳасан Ал Маҳди ёрдам берди.
Учрашувнинг биринчи бўлимида мағлуб бўлаётган Ўзбекистон жамоаси иккинчи бўлимда ҳисобни тенглаштирди. Гол муаллифлари: 0:1 —Рамин Ризоян, 0:2 —Меҳди Тареми, 1:2 —Остон Ўрунов, 2:2 —Игорь Сергеев.
Эслатиб ўтамиз, республика терма жамоаси эронликлар устидан сўнгги ғалабасини бундан 11 йил аввал, 2012 йилнинг ноябрь ойида қўлга киритган эди. Ўшанда учрашув 1:0 ҳисобида якунланган.