https://sputniknews.uz/20231122/futbol-ozbekiston-eron-durang-41164845.html
Футбол: Ўзбекистон Эрон билан дуранг ўйнади
Футбол: Ўзбекистон Эрон билан дуранг ўйнади
Sputnik Ўзбекистон
Учрашувнинг биринчи бўлимида мағлуб бўлаётган Ўзбекистон термаси иккинчи бўлимда ҳисобни тенглаштирди.
2023-11-22T11:10+0500
2023-11-22T11:10+0500
2023-11-22T11:13+0500
спорт
ўзбекистон
эрон
футбол
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/0b/15/41161302_0:67:1280:787_1920x0_80_0_0_aed2b8a5c365e731c80229b985cfb5bf.jpg
ТОШКЕНТ, 22 ноя — Sputnik. Футбол бўйича Ўзбекистон ва Эрон миллий терма жамоалари иштирокидаги баҳс дуранг натижа билан якунланди. Ҳисоб 2:2.Ўзбекистон миллий терма жамоаси 21 ноябрь куни ЖЧ-2026 саралаш босқичи доирасида Эронга қарши майдонга тушди. Мазкур баҳсда футболчилар тўлиқ кўк либосда, дарвозабон эса яшил либосда ҳаракат қилди.Учрашувни Муҳаммад Абдулла Ҳассан (БАА) бошчилигидаги ҳакамлар бригадаси бошқариб борди. Унга қанотларда Муҳаммад Ал Ҳаммади ва Ҳасан Ал Маҳди ёрдам берди.Учрашувнинг биринчи бўлимида мағлуб бўлаётган Ўзбекистон жамоаси иккинчи бўлимда ҳисобни тенглаштирди. Гол муаллифлари: 0:1 —Рамин Ризоян, 0:2 —Меҳди Тареми, 1:2 —Остон Ўрунов, 2:2 —Игорь Сергеев.Эслатиб ўтамиз, республика терма жамоаси эронликлар устидан сўнгги ғалабасини бундан 11 йил аввал, 2012 йилнинг ноябрь ойида қўлга киритган эди. Ўшанда учрашув 1:0 ҳисобида якунланган.
ўзбекистон
эрон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/0b/15/41161302_72:0:1209:853_1920x0_80_0_0_b3f1db8fef7429b5dd864656ccfd1ce5.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
ўзбекистон футбол эрон билан дуранг
ўзбекистон футбол эрон билан дуранг
Футбол: Ўзбекистон Эрон билан дуранг ўйнади
11:10 22.11.2023 (янгиланди: 11:13 22.11.2023) Учрашувнинг биринчи бўлимида мағлуб бўлаётган Ўзбекистон жамоаси иккинчи бўлимда ҳисобни тенглаштирди.
ТОШКЕНТ, 22 ноя — Sputnik. Футбол бўйича Ўзбекистон ва Эрон миллий терма жамоалари иштирокидаги баҳс дуранг натижа билан якунланди. Ҳисоб 2:2.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси 21 ноябрь куни ЖЧ-2026 саралаш босқичи доирасида Эронга қарши майдонга тушди. Мазкур баҳсда футболчилар тўлиқ кўк либосда, дарвозабон эса яшил либосда ҳаракат қилди.
Учрашувни Муҳаммад Абдулла Ҳассан (БАА) бошчилигидаги ҳакамлар бригадаси бошқариб борди. Унга қанотларда Муҳаммад Ал Ҳаммади ва Ҳасан Ал Маҳди ёрдам берди.
Учрашувнинг биринчи бўлимида мағлуб бўлаётган Ўзбекистон жамоаси иккинчи бўлимда ҳисобни тенглаштирди. Гол муаллифлари: 0:1 —Рамин Ризоян, 0:2 —Меҳди Тареми, 1:2 —Остон Ўрунов, 2:2 —Игорь Сергеев.
Эслатиб ўтамиз, республика терма жамоаси эронликлар устидан сўнгги ғалабасини бундан 11 йил аввал, 2012 йилнинг ноябрь ойида қўлга киритган эди. Ўшанда учрашув 1:0 ҳисобида якунланган.