ТОШКЕНТ, 20 ноя — Sputnik. Ғарбий Европада Исроилга нисбатан ижобий муносабат ўзгариши мумкин. Бу ҳақида Росия Федерация Кенгашининг ахборот сиёсати ва ОАВ билан ўзаро ҳамкорлик комиссияси раҳбари Алексей Пушков маълум қилди, деб ёзмоқда РИА Новости.
“Ғарбий Европада Исроилга нисбатан ижобий муносабат ўзгариши мумкин. Ва агар улар алоқалар, пул ва оммавий ахборот воситаларидан фойдаланган ҳолда ҳамма нарсада келишиб олишни кутсалар, ҳисоб оқланмаслиги мумкин. Лондон ва Парижнинг либерал элиталари билан келишиб олиш мумкин. Мусулмонлар кўчаси билан келишиб бўлмайди”, — деди Пушков.
Унинг қайд этишича, на Лондон, на Берлин, на Тел-Авив Британия, Франция ва бошқа Ғарбий Европа давлатларида мусулмонлар сони ортиб бораётгани Исроилга нисбатан ижтимоий иқлим ва сиёсий муҳитга таъсир этаётганини тушунади.
Пушковнинг қўшимча қилишича, Исроил бош вазири Бинямин Нетаняху европаликларга Ғазо секторидан икки миллион мусулмонни қабул қилишни таклиф қилиб, “ҲАМАС тимсолида Фаластин терроризмини келтириб чиқарадиган исёнкор анклав” муаммосини ҳал қилишга уринмоқда.
“Бироқ бугунги кунга эътибор қаратган ҳар қандай сиёсатчи каби, у мусулмон аҳолисининг кескин ўсиши каби омилнинг Исроил учун узоқ муддатли оқибатлари ҳақида ўйламайди. Аммо оқибатлар бўлиши шубҳасиз”, — дея қўшимча қилди у.