https://sputniknews.uz/20231117/isroil-va-falastin-muzokaralari-yana-toxtab-qoldi--41097483.html
Исроил ва ҲАМАС музокаралари яна тўхтаб қолди
Исроил ва ҲАМАС музокаралари яна тўхтаб қолди
Sputnik Ўзбекистон
Бироз олдин ҲАМАС ва Исроил ҳукумати Ғазо секторида уч кунлик сулҳга келишиб олгани ҳақда хабар тарқалган эди. 17.11.2023, Sputnik Ўзбекистон
2023-11-17T19:12+0500
2023-11-17T19:12+0500
2023-11-17T19:25+0500
дунёда
исроил
фаластин
ғазо
исроил-фаластин можароси
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/0b/11/41099792_51:219:3072:1918_1920x0_80_0_0_0df5231847761488711e8335dd1981c9.jpg
ТОШКЕНТ, 17 ноя — Sputnik. Исроил ва Фаластин музокаралари ҲАМАС томонидан тўхтатиб қўйилди, деди "Россия 24" телеканали эфирида Исроил элчиси Александр Бен Цви. Шунингдек, элчининг айтишига кўра, ҲАМАС Исроил кўп маротаба талаб қилишига қарамасдан гаровга олинган шахслар рўйхати ва уларнинг соғлиғи ҳақидаги маълумотларни тақдим этмаган. Бироз олдин маҳаллий ОАВлар Фаластиннинг ҲАМАС ҳаракати ва Исроил ҳукумати Ғазо секторида уч кунлик сулҳ тузишга келишиб олгани ҳақда хабар берган эди. Хабарда айтилишига кўра, “можаро томонлари ўртасидаги келишув Ғазода уч кунлик сулҳни ўз ичига олади”. Шунингдек, Исроил томони Фаластин анклавига “БМТ назорати остидаги чекланган миқдордаги ёқилғи” ўтказилишига рози бўлган. Лекин телеканал ушбу келишувларнинг кучга кириш санасини эълон қилмаган.Шунингдек, ОАВ ҲАМАС ва Исроил гаровга олинган 50 нафар аёлни Исроил қамоқхоналарида сақланаётган 50 нафар фаластинлик аёл ва ўсмирга алмаштириш бўйича келишувга эришгани ҳақида хабар берган эди.
фаластин
ғазо
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/0b/11/41099792_159:0:2890:2048_1920x0_80_0_0_2ac0732ed609b9f12fd91c4302bc2651.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
дунёда, исроил, фаластин, ғазо
дунёда, исроил, фаластин, ғазо
Исроил ва ҲАМАС музокаралари яна тўхтаб қолди
19:12 17.11.2023 (янгиланди: 19:25 17.11.2023) Бироз олдин ҲАМАС ва Исроил ҳукумати Ғазо секторида уч кунлик сулҳга келишиб олгани ҳақда хабар тарқалган эди.
ТОШКЕНТ, 17 ноя — Sputnik. Исроил ва Фаластин музокаралари ҲАМАС томонидан тўхтатиб қўйилди, деди "Россия 24" телеканали эфирида Исроил элчиси Александр Бен Цви.
"Айни дамда ҳеч қандай музокаралар бўлаётгани йўқ. ҲАМАС уларни ўз ихтиёри билан тўхтатиб қўйди", - деди элчи.
Шунингдек, элчининг айтишига кўра, ҲАМАС Исроил кўп маротаба талаб қилишига қарамасдан гаровга олинган шахслар рўйхати ва уларнинг соғлиғи ҳақидаги маълумотларни тақдим этмаган.
Бироз олдин маҳаллий ОАВлар Фаластиннинг ҲАМАС ҳаракати ва Исроил ҳукумати Ғазо секторида уч кунлик сулҳ тузишга келишиб олгани ҳақда хабар берган эди.
Хабарда айтилишига кўра, “можаро томонлари ўртасидаги келишув Ғазода уч кунлик сулҳни ўз ичига олади”. Шунингдек, Исроил томони Фаластин анклавига “БМТ назорати остидаги чекланган миқдордаги ёқилғи” ўтказилишига рози бўлган. Лекин телеканал ушбу келишувларнинг кучга кириш санасини эълон қилмаган.
Шунингдек, ОАВ ҲАМАС ва Исроил гаровга олинган 50 нафар аёлни Исроил қамоқхоналарида сақланаётган 50 нафар фаластинлик аёл ва ўсмирга алмаштириш бўйича келишувга эришгани ҳақида хабар берган эди.