“Навоий кон-металлургия комбинати”нинг 65 йиллиги: Арипов кимларга мукофот топширди?

Шавкат Мирзиёевнинг “Навоий кон-металлургия комбинати” акциядорлик жамияти ва “Навоийуран” давлат корхонаси жамоаларига йўллаган табригини Абдулла Арипов ўқиб эшиттирди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 17 ноя – Sputnik. Бугун, 17 ноябрь куни, Навоий шаҳридаги “Фарҳод” маданият саройида “Навоий кон-металлургия комбинати” акциядорлик жамияти ташкил этилганининг 65 йиллиги муносабати билан тантанали тадбир бўлиб ўтди. Бу ҳақда бош вазир матбуот котиби хабар берди.
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг “Навоий кон-металлургия комбинати” акциядорлик жамияти ва “Навоийуран” давлат корхонаси жамоаларига йўллаган табригини бош вазир Абдулла Арипов ўқиб эшиттирди.
Давлат раҳбарининг куни кеча имзолаган фармонига асосан ишлаб чиқариш илғорларидан бир гуруҳи мукофотланган эди.
Тадбирда президентнинг топшириғига биноан, бош вазир давлат мукофотларини ўз эгаларига топширди.
Президент кимларни мукофотлади?
"Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган саноат ходими" фахрий унвони билан
Ганиев Юлдаш Уринович - "Навоий кон-металлургия комбинати" акциядорлик жамиятининг Марказий кон бошқармаси марказий таъмирлаш-механика цехи бошлиғи
"Дўстлик" ордени билан
Аҳадов Хайрулла Рофиевич - "Навоийуран" давлат корхонаси бош геологи
Бахронов Фарход Шайимович - "Навоий кон-металлургия комбинати" акциядорлик жамияти бош директорининг инвестициялар ва капитал қурилиш бўйича ўринбосари
Жанахметов Серижан - "Навоий кон-металлургия комбинати жамғармаси" давлат муассасасининг "Навоий" ҳудудий бошқармаси "Фарҳод" маданият саройи яккахон хонандаси
Кулешов Андрей Дмитриевич - "Навоий кон-металлургия комбинати" акциядорлик жамиятининг Марказий кон бошқармаси "Мурунтоғ" кони бурғилаш қурилмаси машинисти
Погосская Албина Ришатовна - "Навоий кон-металлургия комбинати" акциядорлик жамиятининг Зарафшон қурилиш бошқармаси 4-автокорхона кран машинисти
Садинов Шухрат Мардонович - "Навоий кон-металлургия комбинати" акциядорлик жамияти бош маркшейдери
Турганбаева Гулжамила Уразбаевна - "Навоий кон-металлургия комбинати" акциядорлик жамиятининг Шимолий кон бошқармаси 3-Гидрометаллургия заводи қуюлтириш, саноат чиқиндиларини зарарсизлантириш ва реагентларни тайёрлаш цехи катта устаси
Цой Мая Васильевна - "Навоий кон-металлургия комбинати" акциядорлик жамиятининг Шимолий кон бошқармаси бюджетлаштириш ва контроллинг бўлими бошлиғи
"Шуҳрат" медали билан
Бекқулов Раззоқ Атақулович - "Навоий кон-металлургия комбинати" акциядорлик жамиятининг Жанубий кон бошқармаси "Зармитан" кони лаҳимчиси
Бердиёров Нуриддин Мамирзаевич - "Навоий кон-металлургия комбинати" акциядорлик жамиятининг Жанубий кон бошқармаси "Маржонбулоқ" кони олтин ажратиш цехи муҳандис-технологи
Бободўстов Зафар Мажидович - "Навоий кон-металлургия комбинати" акциядорлик жамиятининг "Навоий машинасозлик заводи" ишлаб чиқариш бирлашмаси қуймачилик цехи бошлиғи
Бўриев Насрулло Сафоқулович - "Навоий кон-металлургия комбинати" акциядорлик жамиятининг Шимолий кон бошқармаси "Шарқий" очиқ усулда қазиб олиш кони бурғилаш қурилмаси машинисти
Закиров Аскар Ахмеджанович - "Навоий кон-металлургия комбинати" акциядорлик жамиятининг Жанубий кон бошқармаси 4-Гидрометаллургия заводи директори
Иргашов Тулкин Ядгарович - "Навоий кон-металлургия комбинати" акциядорлик жамиятининг "1-Гидрометаллургия заводи" кон бошқармаси 2-технологик цехи аппаратчиси
Каримова Феруза Махманазаровна - "Навоий кон-металлургия комбинати" акциядорлик жамиятининг Марказий кон бошқармаси "Ауминзо-Амантой" кони технологик лабораторияси кимёвий таҳлил лаборанти
Муҳаммедов Меҳриддин Нормуродович - "Навоий кон-металлургия комбинати" акциядорлик жамиятининг Шимолий кон бошқармаси "Даугизтау" кони экскаватор машинисти
Пулатов Вахиджон Бахтиярович - "Навоий кон-металлургия комбинати" акциядорлик жамиятининг Ишлаб чиқаришни автоматлаштириш бошқармаси бошлиғи
Умаров Шодиёр Шухратович - "Навоий кон-металлургия комбинати" акциядорлик жамиятининг Шимолий кон бошқармаси Автомобиль транспорти бошқармаси диспетчери
Усмонов Ихтиёр Нормуҳаммадович - "Навоий кон-металлургия комбинати" акциядорлик жамиятининг Марказий кон бошқармаси 5-Гидрометаллургия заводи таъмирловчи-чилангари.