Биринчи декабрдан иш ҳақи ва пенсиялар ошади — президент фармони

Бюджет ташкилотлари ходимлари ойлиги ҳамда пенсиялар 7%га, базавий ҳисоблаш миқдори 3%га ошади.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 17 ноя — Sputnik. Ўзбекистонда 1 декабрдан бошлаб иш ҳақи, пенсиялар ва нафақалар ошади. Бу Ўзбекистон президенти имзоланган 196-сонли фармонда айтиб ўтилган. ЎзА хабарига асосан.

Фармонига кўра, жорий йил 1 декабрдан иш ҳақи, пенсиялар ва ижтимоий нафақалар 7% га оширилади, яъни:

пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдори – 372 минг сўм;
ёшга доир энг кам пенсия миқдори – 725 минг сўм;
меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори – 1 млн 50 минг сўм этиб белгиланмоқда.
Ундан ташқари барча бюджет ташкилотлари ходимларининг ойлик маошлари декабрдан бошлаб 7% га оширилади.
Алоҳида таъкидлаш жоизки, базавий ҳисоблаш миқдори (БҲМ) 1 декабрдан 3% миқдорда (7% эмас!) ўзгариб, 340 минг сўм этиб белгиланмоқда.
Президентнинг ушбу фармони 4,5 млн кишининг пенсияси ва нафақалари миқдори кўпаяди. Бу 2023 йил ҳисобида бу иккинчи маротаба ойликлар ва пенсиялар ошириш бўлади. Умумий ҳисобда йил давомида иш ҳақи, пенсия ва нафақалар жами 14,5% га оширилди.
Биринчи апрелдан ойлик, пенсия ва нафақалар миқдори оширилмоқда