Биринчи апрелдан ойлик, пенсия ва нафақалар миқдори оширилмоқда

© Sputnik / Зафар ХалиловСум
Сум - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 28.03.2023
Oбуна бўлиш
Шунингдек, 1 майдан бюджет ташкилотлари ходимларининг иш ҳақи 7 фоизга оширилади.
ТОШКЕНТ, 28 мар — Sputnik. Президент Шавкат Мирзиёев 1 апрелдан пенсиялар ва нафақалар миқдорини ошириш тўғрисидаги фармонни имзолади.

1 апрелдан пенсия ва нафақалар миқдори 7 фоизга оширилмоқда.

Ўзбекистон ҳудудида пенсия ва нафақалар миқдори қуйидагича белгиланади:
пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдори – ойига 347 000 сўм;
ёшга доир энг кам пенсия миқдори – ойига 677 000 сўм;
ногиронлик пенсиялари, жумладан иш стажи тўлиқ бўлмаган чоғдаги ногиронлик пенсиясининг энг кам миқдори – ойига 747 000 сўм;
меҳнатга лаёқатсиз фуқароларга бериладиган ногиронлик нафақаси ва болаликдан ногиронлиги бўлган шахсларга бериладиган нафақа миқдори – ойига 747 000 сўм;
1941–1945 йиллардаги уруш оқибатида ногирон бўлган шахслар ва унинг қатнашчилари, шунингдек, фашистлар концлагерларининг вояга етмаган собиқ маҳбуслари ва Ленинград шаҳри қамал қилинган даврда ишлаган шахсларнинг энг кам пенсия миқдори устамаларни инобатга олган ҳолда – ойига 3 296 000 сўм;
белгиланган ёшга доир энг кам пенсия миқдоридан (677 000 сўмдан) 747 000 сўмгача пенсия олувчиларнинг ёшга доир пенсиялари миқдори – ойига 747 000 сўм;
зарур иш стажига эга бўлмаган кекса ёшдаги фуқароларга бериладиган нафақа миқдори – ойига 535 000 сўм;
иш стажи тўлиқ бўлмаган чоғдаги ёшга доир пенсиянинг энг кам миқдори қўшимча тўловни ҳисобга олган ҳолда – ойига 535 000 сўм;
ўзгалар парваришига муҳтож ногиронлиги бўлган 18 ёшгача болаларнинг парвариши билан банд бўлган боланинг қонуний вакилига бериладиган нафақа миқдори – ойига 535 000 сўм;
боқувчисини йўқотганлик нафақаси олувчиларнинг бир нафар меҳнатга қобилиятсиз оила аъзоси учун нафақа миқдори – ойига 535 000 сўм этиб белгилансин ва кейинги ҳар бир меҳнатга қобилиятсиз оила аъзоси учун – 198 000 сўмдан қўшилади;
боқувчисини йўқотганлик пенсияси олувчиларнинг бир нафар меҳнатга қобилиятсиз оила аъзоси учун пенсиянинг энг кам миқдори – ойига 535 000 сўм этиб белгилансин ва кейинги ҳар бир меҳнатга қобилиятсиз оила аъзоси учун амалдаги тартибга мувофиқ пенсия тўланади.
Шунингдек, 2023 йил 1 майдан бошлаб бюджет ташкилотлари ходимларининг иш ҳақи миқдори 7 фоизга оширилади.
1 майдан бошлаб:
меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори – ойига 980 минг сўм (ҳозир 920 минг);
базавий ҳисоблаш миқдори – ойига 330 минг сўм (ҳозир 300 минг) этиб белгиланади.
Иш ҳақини ошириш учун бюджетдан 8,1 трлн сўм қўшимча маблағ ажратилмоқда.
Янгиликлар лентаси
0