ТОШКЕНТ, 15 ноя — Sputnik. Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасида сайёҳлар алмашишга келишиб олинди. Бу ҳақида Туризм қўмитаси хабар берди.
Ўзбекистон ва Қирғиз Республикаси ўртасида туризм йўналишида алоқаларни кучайтириш ва икки томонлама сайёҳлар алмашинувини ошириш мақсадида қатор лойиҳаларни амалга ошириш бошланди.
Шу кунларда 30 дан ортиқ қирғизистонлик туроператорларнинг водий вилоятлари бўйлаб ташрифи ташкил этилди. Делегация аъзолари Андижон вилоятида маҳаллий туроператорлар ва ва меҳмонхона бизнеси вакиллари билан B2B форматидаги учрашувлар ўтказишди.
Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасида сайёҳлар алмашишга келишиб олинди.
© Комитет по туризму
Шунингдек, Фарғона вилояти Марғилон шаҳридаги Ҳунармандлар маркази ҳамда 18-аср ўрталарида қурилган “Пир Сиддиқ” мажмуаси билан танишилди.
“Шу ерда Фарғона вилояти ва қўшни республиканинг Ўш вилояти делегацияси ўртасида туристларни жалб қилиш ҳамда хизмат кўрсатишда тажрибаларни алмашиш борасида икки томонлама меморандум имзоланди”, — дейилади хабарда.
Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасида сайёҳлар алмашишга келишиб олинди.
© Комитет по туризму
Қолаверса, хорижий делегация вакиллари Намангандаги туризм марказлари билан танишиб, ўзаро ҳамкорлик меморандуми ва шартномалар имзолашди.
Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасида сайёҳлар алмашишга келишиб олинди.
© Комитет по туризму
“Икки томонлама лойиҳаларнинг амалга оширилиши натижасида 2024 йилнинг ўзида қўшимча 200 минг қирғизистонликнинг водий вилоятларига ташрифи кутилмоқда”, дея қўшимча қилинган хабарда.
Эслатиб ўтамиз, шу йилнинг дастлабки 9 ойи давомида 3,4 миллион Ўзбекистон фуқаролари туризм мақсадида хорижга саёҳат қилган. Улардан энг кўпи деярли 1,4 млн киши Қирғизистонга борган.
Аввалроқ Намангандаги "Ахсикент" археологик ёдгорлик мажмуасига Қирғизистондан сайёҳларлар жалб этилиши маълум қилинган эди. Бу бўйича Ахсикент археология мероси объектини муҳофаза қилиш ва тадқиқ этиш дирекцияси ҳамда Олабуқа райони туризм соҳаси тадбиркорлари бизнес ҳамжамияти ва Ахси райони Подшоота қўриқхонаси ўртасида меморандумлар имзоланган.
Шунингдек, Ўзбекистон ва Қирғизистон темир йўллари "Тошкент – Балиқчи – Тошкент" йўналиши бўйича мавсумий йўловчи поездларининг ишга туширилишини муҳокама қилди. Айтилишича, ушбу ташаббус икки мамлакат ўртасидаги йўловчи алоқасини яхшилашга ва минтақанинг сайёҳлик салоҳиятини ривожлантиришга ёрдам беради.