https://sputniknews.uz/20231102/toshkent-baliqchi-toshkent-yonalishi-yolovchi-poezdlar-40590376.html
"Тошкент–Балиқчи–Тошкент" йўналишидаги йўловчи поездлар қайта ишга туширилиши кутилмоқда
"Тошкент–Балиқчи–Тошкент" йўналишидаги йўловчи поездлар қайта ишга туширилиши кутилмоқда
Sputnik Ўзбекистон
"Ўзбекистон темир йўллари" АЖ ва “Қирғизистон темир йўли” МК” давлат корхонаси ўртасида учрашув бўлиб ўтди.
2023-11-02T07:30+0500
2023-11-02T07:30+0500
2023-11-02T08:01+0500
жамият
ўзбекистон
қирғизистон
темир йўл
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/0b/02/40590211_0:0:1021:574_1920x0_80_0_0_a9c6992b89c3e82cfc55dfac4a1eda90.jpg
ТОШКЕНТ, 02 ноя — Sputnik. Ўзбекистон ва Қирғизистон темир йўллари "Тошкент – Балиқчи – Тошкент" йўналиши бўйича мавсумий йўловчи поездларининг ишга туширилишини муҳокама қилишди. Бу ҳақида "Ўзбекистон темир йўллари" хабар берди."Ўзбекистон темир йўллари" АЖ ва “Қирғизистон темир йўли” МК” давлат корхонаси ўртасида учрашув бўлиб ўтди. Унда темир йўл орқали юкларни ташиш учун қулай шарт-шароитларни яратиш масаласи муҳокама этилди.Қирғизистон мутахассисларини Ўзбекистон олий ўқув юртларида ўқитиш масалалари ҳам кўриб чиқилди. Томонлар таълим соҳасидаги ҳамкорликни кенгайтиришга ҳам келишиб олишди.Қолаверса, томонлар "Хитой – Қирғизистон – Ўзбекистон" темир йўлини қуриш лойиҳасини жадаллаштириш бўйича амалий чора-тадбирларни амалга ошириш тўғрисида келишувга эришишди. Ушбу лойиҳа минтақада транспорт инфратузилмасини ривожлантириш ва мамлакатлар ўртасидаги иқтисодий алоқаларни мустаҳкамлаш учун стратегик аҳамиятга эга эканлиги таъкидланди.Учрашув якунида эришилган келишувларни мустаҳкамлайдиган ва темир йўл тармоғида Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасидаги ҳамкорликни ривожлантиришга қаратилган протокол имзоланди.
ўзбекистон
қирғизистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/0b/02/40590211_129:39:844:575_1920x0_80_0_0_8b0612694ae655bb68333ec47c628551.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
"ўзбекистон темир йўллари" аж “қирғизистон темир йўли” мк” тошкент–балиқчи–тошкент
"ўзбекистон темир йўллари" аж “қирғизистон темир йўли” мк” тошкент–балиқчи–тошкент
"Тошкент–Балиқчи–Тошкент" йўналишидаги йўловчи поездлар қайта ишга туширилиши кутилмоқда
07:30 02.11.2023 (янгиланди: 08:01 02.11.2023) "Ўзбекистон темир йўллари" АЖ ва “Қирғизистон темир йўли” МК” давлат корхонаси ўртасида учрашув бўлиб ўтди.
ТОШКЕНТ, 02 ноя — Sputnik. Ўзбекистон ва Қирғизистон темир йўллари "Тошкент – Балиқчи – Тошкент" йўналиши бўйича мавсумий йўловчи поездларининг ишга туширилишини муҳокама қилишди. Бу ҳақида "Ўзбекистон темир йўллари"
хабар берди. "Ўзбекистон темир йўллари" АЖ ва “Қирғизистон темир йўли” МК” давлат корхонаси ўртасида учрашув бўлиб ўтди. Унда темир йўл орқали юкларни ташиш учун қулай шарт-шароитларни яратиш масаласи муҳокама этилди.
“Томонлар Қирғизистондан Ўзбекистонга юк ташиш учун "Ўзбекистон темир йўллари" томонидан вагонлар бериш масаласини муҳокама қилишди, бу эса мамлакатлар ўртасидаги савдо-иқтисодий алоқаларни ривожлантиришга ёрдам беради”, — дейилади хабарда.
Қирғизистон мутахассисларини Ўзбекистон олий ўқув юртларида ўқитиш масалалари ҳам кўриб чиқилди. Томонлар таълим соҳасидаги ҳамкорликни кенгайтиришга ҳам келишиб олишди.
"Тошкент – Балиқчи – Тошкент йўналиши бўйича мавсумий йўловчи поездларининг ишга туширилиши муҳокама қилинди. Қайд этилишича, ушбу ташаббус икки мамлакат ўртасидаги йўловчи алоқасини яхшилашга ва минтақанинг сайёҳлик салоҳиятини ривожлантиришга ёрдам беради", — дея қўшимча қилинган хабарда.
Қолаверса, томонлар "Хитой – Қирғизистон – Ўзбекистон" темир йўлини қуриш лойиҳасини жадаллаштириш бўйича амалий чора-тадбирларни амалга ошириш тўғрисида келишувга эришишди. Ушбу лойиҳа минтақада транспорт инфратузилмасини ривожлантириш ва мамлакатлар ўртасидаги иқтисодий алоқаларни мустаҳкамлаш учун стратегик аҳамиятга эга эканлиги таъкидланди.
Учрашув якунида эришилган келишувларни мустаҳкамлайдиган ва темир йўл тармоғида Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасидаги ҳамкорликни ривожлантиришга қаратилган протокол имзоланди.