"Янги нафас" югуриш мусобақаси иштирокчилари сони маълум бўлди

Барча ҳудудлардаги беллашувларга 19 ноябрь куни соат 07:30 да старт берилади.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 14 ноя — Sputnik. “Янги нафас” оммавий югуриш мусобақаси Тошкентда 6000 мингдан зиёд, республика миқёсида эса 100 мингдан ортиқ инсонларни жалб қилиши кутилмоқда. Бу ҳақида Миллий олимпия қўмитаси маълум қилди.
“Янги нафас” оммавий югуриш мусобақаси 19 ноябрь куни республиканинг 16 та шаҳрида бўлиб ўтади.
"Янги нафас” оммавий югуриш мусобақаси 19 ноябрь куни республиканинг 16 та шаҳрида бўлиб ўтади.

“Умумий ҳисобда Тошкент шаҳрида ўтадиган тадбирда 6000 мингдан зиёд, республика миқёсида эса 100 мингдан ортиқ спортевар ҳамюртларимиз иштирок этиши кутилмоқда. Мусобақада қатнашиш учун қўшни Қозоғистон, Қирғизистон ва Тожикистондан ҳам спортчилар таклиф этилган”, — дейилди Ўзбекистон енгил атлетика федерациясида ўтказилган матбуот анжуманида.

Айтилишича, анъанага мувофиқ, “Ҳумо арена” мажмуасининг олдидаги майдон Тошкентда ўтадиган пойганинг старт ва финиш нуқтаси сифатида белгиланди. Барча ҳудудлардаги беллашувларга 19 ноябрь куни соат 07:30 да старт берилади.
Элатиб ўтамиз, оммавий югуриш мусобақаси 15 та шаҳарда 3 км, пойтахтда эса 3 ва 10 км масофаларга ўтказилади. Иштирокчилар Тошкент, Нурафшон, Жиззах, Самарқанд, Навоий, Бухоро, Термиз, Андижон, Фарғона, Наманган, Қоровулбозор, Қарши, Хива, Нукус каби шаҳарларнинг марказий кўчаларидан давлат байроғини баланд кўтариб олиб ўтишади.