Байроқ қабул қилинган кун муносабати билан "Янги нафас" югуриш мусобақаси ўтказилади

© Sputnik / Абдубакир ЮнусовМассовый забег "Yangi Nafas". Архивное фото
Массовый забег Yangi Nafas. Архивное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 10.11.2023
Oбуна бўлиш
Мусобақа республиканинг 16 та шаҳри бўйлаб ўтказилади.
ТОШКЕНТ, 10 ноя — Sputnik. Давлат байроғи қабул қилинган кун муносабати билан жорий йил 19 ноябрь куни "Янги нафас" югуриш мусобақаси бўлиб ўтади. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.
Мусобақа республиканинг 16 та шаҳри бўйлаб ўтказилади. Тошкент шаҳрида югуриш масофаси 3 ва 10 километрни ташкил этади.
Тадбир ташкилотчилари: Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, шаҳар ҳокимликлари ва бошқа қатор ташкилот ва идоралар.
Иштирокчилар Тошкент, Нурафшон, Жиззах, Самарқанд, Навоий, Бухоро, Термиз, Андижон, Фарғона, Наманган, Қоровулбозор, Қарши, Хива, Нукус каби шаҳарларнинг марказий кўчаларидан Давлат байроғини баланд кўтариб олиб ўтишади.
Тошкент шаҳрида югуриш масофасининг старт ва финиш қисмлари Ҳумо Арена спорт мажмуаси олдида жойлашади. Давлат байроғи қабул қилинган куннинг нишонланишига хорижлик спортчи ва югуриш ихлосмандлари қўшилишлари мумкин.
Тадбирда иштирок этишни хоҳловчилар ушбу рақамга қўнғироқ қилишлари мумкин: (+998) 95−142−01−84.
Янгиликлар лентаси
0