Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси

Авдеевка сирмоғи тобора тортилиб бормоқда — Хроленко

Киев режими Авдеевкани қуршовдан сақлаб қолиш учун барча махсус кучларни ушбу йўналишга ташламоқда.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 14 ноя — Sputnik. Авдеевка сирмоғи тобора тортилиб бормоқда, деди Sputnik мухбирига ҳарбий эксперт Александр Хроленко.
Киевда бўлиб ўтган УҚК раҳбарияти мажлисида Зеленский Украина Бош разведка бошқармаси ва Хавфсизлик қўмитасидан махсус кучларнинг барча захираларини Авдеевкага ташлашни буюрди. Мақсад — фронт чизиғини ушлаб қолиш ва ҳалқанинг ёпилишига йўл қўймаслик.
Россия Мудофаа вазирлиги харитаси ва хорижий манбаларга кўра, Авдеевка ҳалқасининг диаметри 12 км атрофида бўлади. Ҳалқани ёпиш учун айни дамда Жанубда Степовое ва Шимолда Водяное аҳоли пунктлари яқинида жанг қилаётган Россия кучлари учрашиши керак. Бунинг учун улар тахминан 7 км масофани босиб ўтиши керак.
Лекин фронтнинг энг қайноқ йўналиши — бу Авдеевка. Купянск йўналишида ҳам шиддатли жанглар бўлмоқда.
Россиянинг “Ғарб” қўшинлар гуруҳи Харков вилоятининг Синковка ва Загоруйковка аҳоли пунктлари ҳудудлари яқинида УҚКнинг 54-механизациялашган бригадаси кучларини йўқ қилмоқда. Бу ҳудуд ЛХР чегарасидан тахминан 20 км ва Харьков шаҳридан 90 км масофада жойлашган.
Жангларла артиллерия, авиация ва “ТОС” оғир ўт очиш тизимларидан ҳам фаол фойдаланилмоқда.