ТОШКЕНТ, 13 ноя — Sputnik. Ўзбекстонда сунъий ва кимёвий толаларга (полиэфир, полипропилен) бўлган эҳтиёж 100 минг тоннани ташкил этмоқда, деди АОКАда ўтказилган брифингда Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги бошқарма бошлиғи Бахтиёр Муҳаммадсаидов.
"Бугунги кунда мамлакатимизда сунъий ва кимёвий толаларга (полиэфир, полипропилен) бўлган эҳтиёж 100 минг тоннани ташкил этмоқда. Жумладан, полиэфир, акрил ҳамда лайкра, вискоза, нитрон, спандекс толалар", - деди мутахассис.
Ҳозирда сунъий толалар Ўзбекистонга Хитой, Ҳиндистон ҳамда Индонезия каби давлатлардан импорт қилинмоқда. Хусусан, 2022 йилда умумий қиймати 145 млн доллар бўлган 40 минг тонна сунъий тола импорт қилинди.
Ўзбекистонда 2023 йилда 60 минг тонна полиэфир, акрил ва бошқа турдаги сунъий толаларни қайта ишлаш режалаштирилган. Ундан ташқари, 2023-2026 йилларда ушбу соҳада 4 та йирик лойиҳани амалга ошириш режалаштирилган: “Бухоро Синтетик тола”, “Сиёвуш полимер”, “Мергантекс” ҳамда бошқа тўқимачилик саноат корхоналари қурилиши белгиланган.
Тўқимачилик соҳасини ривожлантириш стратегиясига мувофиқ 2030 йилга қадар 3,6 млрд кв м газлама ва 670 минг тонна трикотаж мато ишлаб чиқариш режалаштирилган. Шунингдек, 2030 йиилда тўқимачилик соҳасида ишлаб чиқариши ҳажми — 20 млрд долларга етиши (+2,5 баробар) режалаштирилган.