https://sputniknews.uz/20231113/ozbekistonda-suniy-tolalarga-ehtiyoj-oshmoqda--vazirlik-40974725.html
Ўзбекистонда сунъий толаларга эҳтиёж ошмоқда — вазирлик
Ўзбекистонда сунъий толаларга эҳтиёж ошмоқда — вазирлик
Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон 2030 йилда тўқимачилик соҳасида ишлаб чиқариши ҳажмини 20 млрд долларга (+2,5 баробар) етказишни режалаштирмоқда. 13.11.2023, Sputnik Ўзбекистон
2023-11-13T18:25+0500
2023-11-13T18:25+0500
2023-11-13T19:08+0500
иқтисод
тўқимачилик
инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/752/13/7521324_0:167:3047:1881_1920x0_80_0_0_96b8e8085690ff2ce6c0232302f11de3.jpg
ТОШКЕНТ, 13 ноя — Sputnik. Ўзбекстонда сунъий ва кимёвий толаларга (полиэфир, полипропилен) бўлган эҳтиёж 100 минг тоннани ташкил этмоқда, деди АОКАда ўтказилган брифингда Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги бошқарма бошлиғи Бахтиёр Муҳаммадсаидов.Ҳозирда сунъий толалар Ўзбекистонга Хитой, Ҳиндистон ҳамда Индонезия каби давлатлардан импорт қилинмоқда. Хусусан, 2022 йилда умумий қиймати 145 млн доллар бўлган 40 минг тонна сунъий тола импорт қилинди. Ўзбекистонда 2023 йилда 60 минг тонна полиэфир, акрил ва бошқа турдаги сунъий толаларни қайта ишлаш режалаштирилган. Ундан ташқари, 2023-2026 йилларда ушбу соҳада 4 та йирик лойиҳани амалга ошириш режалаштирилган: “Бухоро Синтетик тола”, “Сиёвуш полимер”, “Мергантекс” ҳамда бошқа тўқимачилик саноат корхоналари қурилиши белгиланган.Тўқимачилик соҳасини ривожлантириш стратегиясига мувофиқ 2030 йилга қадар 3,6 млрд кв м газлама ва 670 минг тонна трикотаж мато ишлаб чиқариш режалаштирилган. Шунингдек, 2030 йиилда тўқимачилик соҳасида ишлаб чиқариши ҳажми — 20 млрд долларга етиши (+2,5 баробар) режалаштирилган.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/752/13/7521324_159:0:2888:2047_1920x0_80_0_0_cb5b844de8afe243f106b91c30de219a.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
иқтисод, тўқимачилик, инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги
иқтисод, тўқимачилик, инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги
Ўзбекистонда сунъий толаларга эҳтиёж ошмоқда — вазирлик
18:25 13.11.2023 (янгиланди: 19:08 13.11.2023) Ўзбекистон 2030 йилда тўқимачилик соҳасида ишлаб чиқариши ҳажмини 20 млрд долларга (+2,5 баробар) етказишни режалаштирмоқда.
ТОШКЕНТ, 13 ноя — Sputnik. Ўзбекстонда сунъий ва кимёвий толаларга (полиэфир, полипропилен) бўлган эҳтиёж 100 минг тоннани ташкил этмоқда, деди АОКАда ўтказилган брифингда Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги бошқарма бошлиғи Бахтиёр Муҳаммадсаидов.
"Бугунги кунда мамлакатимизда сунъий ва кимёвий толаларга (полиэфир, полипропилен) бўлган эҳтиёж 100 минг тоннани ташкил этмоқда. Жумладан, полиэфир, акрил ҳамда лайкра, вискоза, нитрон, спандекс толалар", - деди мутахассис.
Ҳозирда сунъий толалар Ўзбекистонга Хитой, Ҳиндистон ҳамда Индонезия каби давлатлардан импорт қилинмоқда. Хусусан, 2022 йилда умумий қиймати 145 млн доллар бўлган 40 минг тонна сунъий тола импорт қилинди.
Ўзбекистонда 2023 йилда 60 минг тонна полиэфир, акрил ва бошқа турдаги сунъий толаларни қайта ишлаш режалаштирилган. Ундан ташқари, 2023-2026 йилларда ушбу соҳада 4 та йирик лойиҳани амалга ошириш режалаштирилган: “Бухоро Синтетик тола”, “Сиёвуш полимер”, “Мергантекс” ҳамда бошқа тўқимачилик саноат корхоналари қурилиши белгиланган.
Тўқимачилик соҳасини ривожлантириш стратегиясига мувофиқ 2030 йилга қадар 3,6 млрд кв м газлама ва 670 минг тонна трикотаж мато ишлаб чиқариш режалаштирилган. Шунингдек, 2030 йиилда тўқимачилик соҳасида ишлаб чиқариши ҳажми — 20 млрд долларга етиши (+2,5 баробар) режалаштирилган.