ТОШКЕНТ, 13 ноя — Sputnik. Бугун Тошкентда ҳарорат +16 даража бўлади, дея хабар берди Ўзгидромет.
Прогнозларга кўра, пойтахтда ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Кечаси ва эрталаб туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 3-8 м/с тезликда эсади.
Ҳарорат кечаси +3-6 даража илиқ, кундузи +14-16 даража илиқ бўлади.