ТОШКЕНТ, 12 ноя — Sputnik. Бугун Тошкентда ҳарорат +15 даражагача илиқ бўлади, дея хабар берди Ўзгидромет.
Прогнозларга кўра, пойтахтда ҳаво ўзгариб туради, кечаси ва эрталаб ёмғир ёғади. Кундузи ёғингарчилик бўлмайди.
Шарқдан секундига 5-10 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 6-8, кундузи 13-15 даража илиқ бўлади.