ТОШКЕНТ, 12 ноя — Sputnik. Эртага, 13 ноябрь куни Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида кечки ҳарорат пастлайди, дея хабар берди Ўзгидромет.
Прогнозларга кўра, республика бўйича ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди.
Тошкентда кечаси ва эрталаб туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси +3-6 даража илиқ, кундузи +14-16 даража илиқ бўлади.
Қорақалпоғистон республикаси, Хоразм вилоятида баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 2 совуқ +3 илиқ, кундузи +10-15 даража илиқ бўлади.
Бухоро ва Навоий вилоятларида баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси +1-6 даража илиқ, кундузи +15-20 даража илиқ бўлади.
Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятларида баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси +1-6 даража илиқ, кундузи +13-18 даража илиқ бўлади.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси +3-8 даража илиқ, кундузи +17-22 даража илиқ бўлади.
Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси +1-6 даража илиқ, кундузи +13-18 даража илиқ бўлади.
Республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 3-8 совуқ, кундузи 4-9 даража илиқ бўлади.