Ҳарорат +18 даражагача кўтарилади — Тошкентда 11 ноябрь учун об-ҳаво

Кечаси 4-6, кундузи 16-18 даража илиқ бўлади.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 11 ноя — Sputnik. Бугун Тошкентда ҳарорат +18 даражагача илиқ бўлади, дея хабар берди Ўзгидромет.
Прогнозларга кўра, пойтахтда ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди, фақат кечқурун ёмғир ёғади.
Шарқдан эсаётган шамол ўз йўналишини ўзгартириб, ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда эсади. Кечаси 4-6, кундузи 16-18 даража илиқ бўлади.