Ўзбекистонга Архангельск вилояти бизнес делегацияси келади

Делегация таркибига йигирмадан ортиқ турли ихтисосликдаги корхоналар киради.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 10 ноя — Sputnik. Жорий йил 15 ноябрь куни Россия Федерациясининг Архангельск вилояти губернатори Александр Цибульский бошчилигидаги делегация Ўзбекистонга келади, деб хабар бермоқда Россиянинг Ўзбекистондаги савдо ваколатхонаси.
Делегация таркибига йигирмадан ортиқ турли ихтисосликдаги корхоналар киради.
“Вилоятда IT, ёғочни қайта ишлаш, енгил саноат, олмос қазиб олиш ва металл буюмлар ишлаб чиқариш каби йўналишларда фаолият юритаётган 20 дан ортиқ корхона ўз маҳсулотларини намойиш этади ва ўзбекистонлик салоҳиятли ҳамкорлар билан музокаралар олиб боради”, — дейилади хабарда.
Уч кунлик ташриф доирасида 17 ноябрь куни Архангельск вилояти ва Ўзбекистон ўртасидаги икки томонлама ҳамкорликни ривожлантиришга бағишланган бизнес-форум бўлиб ўтади.