Қозоғистон ва Россия ЕОИИ ўғит бозорида бир-бири билан рақобатлашмаслиги керак — Тоқаев

Икки давлат президентлари Қозоғистон ва Россиянинг XIX минтақалараро ҳамкорлик форумида видеоконференцалоқа режимида иштирок этиб, бошқа масалалар қатори жаҳон озиқ-овқат хавфсизлигини мустаҳкамлаш масалаларини муҳокама қилмоқда.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 9 ноя — Sputnik. Қозоғистон ва Россия Евроосиё иқтисодий иттифоқи (ЕОИИ) ўғит бозорида бир-бири билан рақобатлашмаслиги керак. Бу ҳақида Қозоғистон президенти Қасим-Жомарт Тоқаев маълум қилди, деб ёзмоқда Sputnik Қозоғистон.
“Кимё саноати икки мамлакат фермерларини юқори сифатли ўғитлар билан тўлиқ ва арзон нархларда таъминлаши муҳим”, — деди Тоқаев.
У, шунингдек, Қозоғистоннинг глобал озиқ-овқат хавфсизлигини мустаҳкамлаш учун озиқ-овқат маҳсулотлари, ўғитлар ва уруғларни халқаро санкциялардан олиб ташлаш кераклиги ҳақидаги позициясини билдирди.
Шунингдек, Тоқаев Марказий Осиёдаги сув танқислиги ҳақида гапириб, 2050 йилга бориб ушбу муаммо минтақанинг ҳосилдорлигини 30 %га тушириши мумкинлигини айтди.
Қозоғистон Россия билан Иртиш ва Урал ҳавзаларида тадқиқот олиб бориш ниятида.
“Россия билан стратегик ҳамкорлигимиз сув ресурсларидан биргаликда оқилона фойдаланишга мутаносиб ёндашувни кафолатлашига умид билдираман”, — деди Тоқаев.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Владимир Путин расмий ташриф билан Қозоғистонга ташриф буюргани хабар қилинган эди. Россия раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаев билан Қостанайда бўлиб ўтаётган Қозоғистон ва Россия ўртасидаги XIX минтақалараро ҳамкорлик форумида онлайн иштирок этмоқда.