Путин Остонага борди — ташрифдан мақсад

© Sputnik / Павел Бедняков / Медиабанкка ўтишВизит президента РФ В. Путина в Казахстан.
Визит президента РФ В. Путина в Казахстан. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 09.11.2023
Oбуна бўлиш
Россия президенти Қозоғистон президенти билан музокаралар ўтказади ва минтақалараро ҳамкорлик форумида иштирок этади.
ТОШКЕНТ, 9 ноя — Sputnik. Россия президенти Қозоғистон раҳбарининг таклифига биноан Остонага ташриф буюрди.
РИА Новостига кўра, Путин қозоғистонлик ҳамкасби Қасим-Жомарт Тоқаев билан музокаралар ўтказади ва у билан минтақалараро ҳамкорлик форумида иштирок этади.
Музокаралар чоғида томонлар муносабатларнинг бутун мажмуаси бўйича фирк алмашиш режалаштирмоқда. Россия раҳбари матбуот котиби Дмитрий Песковнинг айтишича, бу ўзаро инвестициялар ва турли соҳалардаги ҳамкорлик масалаларини ўз ичига олади.
Шунингдек, икки давлат раҳбарлари минтақавий ва халқаро муаммолар юзасидан фикр алмашади, Евроосиё маконида интеграция бирлашмалари доирасидаги ўзаро ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилишади.

"Аввалига Путин ва Тоқаев тор доирада суҳбат ўтказади, сўнгра “кенгайтирилган Россия-Қозоғистон музокаралари” бўлиб ўтади”, — дейилади Кремль хабарида.

Учрашув якунлари бўйича ҳужжатлар имзоланади, президентлар оммавий ахборот воситалари учун қўшма баёнот билан чиқишади.
Россиялик меҳмон шарафига Қозоғистон президенти номидан расмий қабул ҳам режалаштирилган. Бундан ташқари, шу куни Путин ва Тоқаев видеоалоқа орқали Қўстанайда бўлиб ўтадиган Россия ва Қозоғистон ўртасидаги XIX минтақалараро ҳамкорлик форумининг ялпи мажлисида иштирок этади. Ушбу форум мавзуси: “Қишлоқ хўжалиги – кучли иқтисодиётнинг пойдевори”.
Янгиликлар лентаси
0