Ўзбекистонлик ёш каратэчилар Осиё чемпионатида 15 та медалга сазовор бўлишди

Спортчилар мусобақа давомида 3 та олтин, 2 та кумуш ва 10 та бронза, жами 15 та медалга эга чиқишди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 9 ноя — Sputnik. Ўзбекистонлик ёш каратэчилар Осиё чемпионатида ўзларининг энг яхши натижаларини кўрсатишди, дея хабар берди Миллий олимпия қўмитаси.
Қозоғистоннинг Олмаота шаҳрида каратэнинг WKF йўналиши бўйича ўсмирлар ва ёшлар ўртасида Осиё чемпионати ўз якунига етди. Унда иштирок этган Ўзбекистон терма жамоаси медаллар жамғариш бўйича ўзининг энг яхши натижасини қайд этди.
Спортчилар мусобақа давомида 3 та олтин, 2 та кумуш ва 10 та бронза, жами 15 та медалга сазовор бўлишди.
1 / 7
2 / 7
3 / 7
4 / 7
5 / 7
6 / 7
7 / 7
Мусобақада шоҳсупага кўтарилган спортчилар:
Олтин медал: -67 кг: Абдулваҳоб Рашидов (ўсмирлар), -54 кг: Моҳинур Тешабоева (ўсмирлар), -61 кг: Саида Мусахонова (ўсмирлар);
Кумуш медал: -61 кг: Севинч Отабоева (ёшлар), -70 кг: Бекзод Зоиров (ёшлар);
Бронза медал: -55 кг: Дилмурод Камолиддинов (ёшлар), -50 кг: Шодия Зиёдуллаева (ёшлар), -52 кг: Ҳумоюнмирзо Ҳалимов (ўсмирлар), -57 кг: Исомиддин Каримов (ўсмирлар), +70 кг: Сардор Баҳромов (ўсмирлар), -47 кг: Диёра Пўлатова (ўсмирлар), -66 кг: Моҳичеҳра Абдураимова (ўсмирлар), -48 кг: Гулшан Алимардонова (ўсмирлар), Абдулазиз Расулов (ката, ўсмирлар), Йигитлар ўртасида жамоавий ката дастури (ўсмирлар).
Каратэ WKF: ўзбекистонлик спортчилар ОЧда навбатдаги медалларига сазовор бўлишди