Каратэ WKF: ўзбекистонлик спортчилар ОЧда навбатдаги медалларига сазовор бўлишди

© НОККаратэ WKF: узбекистанцы завоевали 4 медалей
Каратэ WKF: узбекистанцы завоевали 4 медалей - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 08.11.2023
Oбуна бўлиш
Ўзбекистонлик спортчилар 1 та олтин ва 3 та бронза медалларига сазовор бўлишди.
ТОШКЕНТ, 8 ноя — Sputnik. Ўзбекистонлик спортчилар Қозоғистонда ўтказилаётган каратэнинг WKF йўналиши бўйича Осиё чемпионатда олтин ва бронза медалларига сазовор бўлишди. Бу ҳақида Миллий олимпия қўмитаси хабар берди.
Қозоғистоннинг Олмаота шаҳрида давом этаётган каратэ WKF бўйича ўсмирлар ва ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионатининг 7 ноябрь кунги беллашувлари ҳам Ўзбекистон терма жамоаси учун муваффақиятли ўтди.
Унда спортчилар 1 та олтин ва 3 та бронза медалларига сазовор бўлишди.
Барча медаллар ўсмирлар тоифасида баҳс олиб борган каратэчилар томонидан қўлга киритилди.
Ғолиб ва совриндорлар рўйхати:
олтин медал:-67 кг: Абдулваҳоб Рашидов;
бронза медал: -66 кг: Моҳичеҳра Абдураимова, -48 кг: Гулшан Алимардонова, Йигитлар ўртасида жамоавий ката дастури.
Эслатиб ўтамиз, мусобақанинг биринчи кунида Ўзбекистон терма жамоаси 2 та олтин, 1 та кумуш ва 5 та бронза медалларига сазовор бўлганди.
Янгиликлар лентаси
0