ТОШКЕНТ, 8 ноя — Sputnik. Бугун Тошкентда ҳарорат +20 даражагача кўтарилади, дея хабар берди Ўзгидромет.
Прогнозларга кўра, пойтахтда ҳаво ўзгариб туради, ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши мумкин.
Шарқдан эсаётган шамол ўз йўналишини ўзгартириб, ғарбдан секундига 5-10 метр тезликда эсади. Шамолнинг тезлиги секундига 12-15 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 10-12, кундузи 18-20 даража илиқ бўлади.