Тошкентдаги ИҲТ саммитида қайси давлат етакчилари иштирок этиши маълум бўлди

Тошкентда Шавкат Мирзиёев раислигида Иқтисодий ҳамкорлик ташкилотининг ўн олтинчи саммити бошланмоқда.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 8 ноя — Sputnik. Тошкент шаҳрида Иқтисодий ҳамкорлик ташкилотининг (ИҲТ) XVI саммити бошланмоқда. Унда 7 та давлат президентлари иштирок этади, дея хабар берди Ўзбекистон раҳбари матбуот котиби Шерзод Асадов.
Тошкент шаҳрида 8-9 ноябрь кунлари Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев раислигида Иқтисодий ҳамкорлик ташкилотининг (ИҲТ) ўн олтинчи саммити бўлиб ўтади.
Саммитда қуйидаги президентлар иштирок этади:
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев;
Озарбайжон президенти Илҳом Алиев;
Эрон президенти Иброҳим Раисий;
Қирғизистон президенти Садир Жапаров;
Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон;
Туркманистон президенти Сердар Бердимуҳамедов;
Туркия президенти Режеп Таййип Эрдоған.
Шунингдек, Қозоғистон бош вазири Алихан Смаилов, Покистон муваққат ҳукумати раҳбари Анвар ул-Ҳақ Какар ва ИҲТ бош котиби Хусрав Нозирий иштирок этади.
Бугун, 8 ноябрь куни, делегациялар Тошкентга кела бошлайди.
Шавкат Мирзиёев уларнинг раҳбарлари билан икки томонлама учрашувлар ўтказади. Жумладан, бугунга Қирғизистон, Туркия президентлари, Покистон муваққат ҳукумати раҳбари ва ИҲТ бош котиби билан музокаралар режалаштирилган.
9 ноябрь куни олий даражадаги йиғилиш бўлиб ўтади. Унинг доирасида қатор икки томонлама учрашувлар ўтказилиши кўзда тутилган.
Ўзбекистон ИҲТ саммитига қандай тайёргарлик кўрди — фото