“Ўзбекистонда резидентлар ва норезидентлар томонидан амалга оширилган валюта операциялари юзасидан келиб тушаётган мурожаатлар, банклар ва уларнинг мижозлари ўртасидаги муносабатлар, тижорат банкларида ўтказилган ўрганишлар ҳамда янги қабул қилинаётган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланган нормалар валюта операцияларини амалга ошириш қоидаларига тегишли ўзгартиришлар киритишни тақозо этмоқда”, — деди Марказий банк Валютани тартибга солиш бошқармаси бошлиғи Азизжон Мардиев.
“Мазкур ҳужжатга киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар валюта операцияларини чеклаш ёки қатъийлаштиришни эмас, балки амалда мавжуд нормаларга аниқлик киритиш, айрим операцияларни амалга ошириш жараёнини янада соддалаштириш, тарқоқ нормаларни умумлаштириш ва қўшимча қулайликлар яратишни назарда тутади”, — деди Мардиев.