https://sputniknews.uz/20231108/ozbekiston-valyuta-operatsiyalari-ozgarish-40791758.html
Ўзбекистонда валюта операцияларини амалга ошириш қоидалари қандай ўзгармоқда — МБ жавоби
Ўзбекистонда валюта операцияларини амалга ошириш қоидалари қандай ўзгармоқда — МБ жавоби
Sputnik Ўзбекистон
Марказий банк Ўзбекистонда валюта операцияларини амалга ошириш қоидаларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритишни назарда тутувчи қарор лойиҳасини ишлаб чиқди.
2023-11-08T13:38+0500
2023-11-08T13:38+0500
2023-11-08T13:38+0500
иқтисод
ўзбекистон
марказий банк
валюта
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/07/06/36588322_0:160:3072:1888_1920x0_80_0_0_582a696048bbc55dc2116aa2924a84d3.jpg
ТОШКЕНТ, 8 ноя — Sputnik. Ўзбекистонда валюта операцияларини амалга ошириш қоидалари ўзгармоқда. Бу ҳақида Марказий банк Валютани тартибга солиш бошқармаси бошлиғи Азизжон Мардиев Sputnik Ўзбекистон мухбирига маълум қилди. Марказий банк мамлакатда валюта операцияларини амалга ошириш қоидаларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида қарор лойиҳасини ишлаб чиқди.Таҳлиллар резидентлар томонидан айрим валюта операцияларини амалга оширишда ноқулайликлар мавжудлигини кўрсатди. Шунингдек, баъзи нормаларни талқин қилишда банклар ва уларнинг мижозлари ўртасида турли хил тушунмовчиликлар вужудга келиши ҳолатлари кузатилмоқда.Ҳужжатда Ўзбекистон банкларидан олинган чет эл валютасидаги кредитлар (лизинглар) бўйича қарздорликларни ёпиш учун тегишли ҳисобварақларга ўтказилган миллий валюта маблағларини конвертация қилиш банклар томонидан мустақил равишда амалга ошириш белгиланмоқда.Қайд этилишича, хўжалик юритувчи субъектлар томонидан чет эл валютасини сотиб олишда хизмат кўрсатувчи банкларга тақдим қилиниши лозим бўлган ҳужжатлар аниқ белгилаб қўйилмоқда.Чет эл валютасини сотиб олиш учун тақдим қилинган буюртмаларни кўриб чиқишни жараёнини янада соддалаштириш мақсадида буюртмаларни дастлабки босқичда кўриб чиқиш функциясини хизмат кўрсатувчи банкнинг бош офисларидан банк филиалига ўтказилади.Норезидент жисмоний шахсларнинг нақд чет эл валютасидаги маблағларини республика ҳудудида қонуний йўл билан топилганлигини тасдиқловчи бошқа ҳужжатлар асосида ҳам банк кассасига қабул қилиш механизми жорий этилади.
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/07/06/36588322_0:125:2363:1898_1920x0_80_0_0_f240332bbdd7f223e876498727dfaddb.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
ўзбекистон валюта операцияларини амалга ошириш қоидалар марказий банк ўзбекистон
ўзбекистон валюта операцияларини амалга ошириш қоидалар марказий банк ўзбекистон
Ўзбекистонда валюта операцияларини амалга ошириш қоидалари қандай ўзгармоқда — МБ жавоби
Марказий банк Ўзбекистонда валюта операцияларини амалга ошириш қоидаларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритишни назарда тутувчи қарор лойиҳасини ишлаб чиқди.
ТОШКЕНТ, 8 ноя — Sputnik. Ўзбекистонда валюта операцияларини амалга ошириш қоидалари ўзгармоқда. Бу ҳақида Марказий банк Валютани тартибга солиш бошқармаси бошлиғи Азизжон Мардиев
Sputnik Ўзбекистон мухбирига маълум қилди.
Марказий банк мамлакатда валюта операцияларини амалга ошириш қоидаларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида қарор лойиҳасини ишлаб чиқди.
Таҳлиллар резидентлар томонидан айрим валюта операцияларини амалга оширишда ноқулайликлар мавжудлигини кўрсатди. Шунингдек, баъзи нормаларни талқин қилишда банклар ва уларнинг мижозлари ўртасида турли хил тушунмовчиликлар вужудга келиши ҳолатлари кузатилмоқда.
“Ўзбекистонда резидентлар ва норезидентлар томонидан амалга оширилган валюта операциялари юзасидан келиб тушаётган мурожаатлар, банклар ва уларнинг мижозлари ўртасидаги муносабатлар, тижорат банкларида ўтказилган ўрганишлар ҳамда янги қабул қилинаётган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланган нормалар валюта операцияларини амалга ошириш қоидаларига тегишли ўзгартиришлар киритишни тақозо этмоқда”, — деди Марказий банк Валютани тартибга солиш бошқармаси бошлиғи Азизжон Мардиев.
Ҳужжатда Ўзбекистон банкларидан олинган чет эл валютасидаги кредитлар (лизинглар) бўйича қарздорликларни ёпиш учун тегишли ҳисобварақларга ўтказилган миллий валюта маблағларини конвертация қилиш банклар томонидан мустақил равишда амалга ошириш белгиланмоқда.
Қайд этилишича, хўжалик юритувчи субъектлар томонидан чет эл валютасини сотиб олишда хизмат кўрсатувчи банкларга тақдим қилиниши лозим бўлган ҳужжатлар аниқ белгилаб қўйилмоқда.
Чет эл валютасини сотиб олиш учун тақдим қилинган буюртмаларни кўриб чиқишни жараёнини янада соддалаштириш мақсадида буюртмаларни дастлабки босқичда кўриб чиқиш функциясини хизмат кўрсатувчи банкнинг бош офисларидан банк филиалига ўтказилади.
Норезидент жисмоний шахсларнинг нақд чет эл валютасидаги маблағларини республика ҳудудида қонуний йўл билан топилганлигини тасдиқловчи бошқа ҳужжатлар асосида ҳам банк кассасига қабул қилиш механизми жорий этилади.
“Мазкур ҳужжатга киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар валюта операцияларини чеклаш ёки қатъийлаштиришни эмас, балки амалда мавжуд нормаларга аниқлик киритиш, айрим операцияларни амалга ошириш жараёнини янада соддалаштириш, тарқоқ нормаларни умумлаштириш ва қўшимча қулайликлар яратишни назарда тутади”, — деди Мардиев.