“Дунё тараққиётининг ҳозирги босқичининг устун тенденцияси халқаро ҳуқуқ устуворлигига асосланган янги, адолатли дунё тартибини шакллантиришдир. Россия Евроосиёда ягона тинчлик, барқарорлик ва фаровонлик маконини яратишни — ушбу жараённинг ажралмас бўлаги деб ҳисоблайди”, - деди Россия раҳбари.
Маълумки, Евроосиё Ер шаридаги энг катта қитъа ва у ерда энг кўп аҳоли яшайди - бутун инсониятнинг учдан икки қисми. Шунингдек, Евроосиёда табиий ресурсларнинг улкан захиралари жамланган - нефть ва газдан тортиб чучук сув ва унумдор ерларгача. Агар ушбу улкан қитъада чегара ва божлар виза режими ва ўзаро ишончсизлик бўлмаса, унинг барча қисми бир-бирига боғланиб, бир-бирини тўлдириб турса, бу барча Евроосиё халқлари учун фойдали бўларди. Евроосиё бутун инсониятнинг кучли ривожланиш локомотивига айланар эди.
“Катта Евроосиё ҳамкорлиги” ғояси илк бор Россия президенти Владимир Путин томонидан 2015 йил охирида илгари сурилган эди. Унинг асосий мазмуни — бундай ҳамкорликда биринчи қадамлар сиёсий ёки ҳарбий соҳада эмас, иқтисодий соҳаларда қўйилиши керак.
Ўтмишда ҳам Евроосиёни бирлаштиришга уринишлар бўлган. Чингизхон империяси қурол ёрдамида ва Буюк Ипак йўли — савдо орқали. Қурол ва зўравонлик билан тузилган бирлик ўнлаб йиллар давом этган бўлса савдо ва иқтисодий алоқалар юзлаб ва минглаб йиллар давом этган.