ЕОИИ ва ШҲТ Катта Евроосиёнинг асосий устунлари бўлади — Путин

© Sputnik / POOL / Медиабанкка ўтишЗаседание ВЕЭС под председательством президента РФ В. Путина. Архивное фото
Заседание ВЕЭС под председательством президента РФ В. Путина. Архивное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 08.11.2023
Oбуна бўлиш
Россия Евроосиёда ягона тинчлик, барқарорлик ва фаровонлик маконини яратишни муҳим деб билади, деди Россия президенти Қозоғистон матбуотига берган интервьюсида.
ТОШКEНТ, 8 ноя – Sputnik. Янги, адолатли дунё тартибини шакллантириш учун Евроосиёда ягона тинчлик, барқарорлик ва фаровон маконини яратиш зарур, деди Россия президенти Владимир Путин матни Кремль сайтида чоп этилган “Казахстанская правда” газетасига берган интервьюсида. .

“Дунё тараққиётининг ҳозирги босқичининг устун тенденцияси халқаро ҳуқуқ устуворлигига асосланган янги, адолатли дунё тартибини шакллантиришдир. Россия Евроосиёда ягона тинчлик, барқарорлик ва фаровонлик маконини яратишни — ушбу жараённинг ажралмас бўлаги деб ҳисоблайди”, - деди Россия раҳбари.

Россия президенти хулосасига кўра, саъй-ҳаракатларни бирлаштирмасдан, ўзаро ишончни мустаҳкамламасдан ва жамоавий ечимларни изламасдан туриб, бундай кенг кўламли вазифаларни ҳал қилишнинг иложи йўқ. Бу жараёнда энг муҳими ҳар бир халқнинг мустақил ривожланишга бўлган суверен ҳуқуқини ҳурмат қилиш ва БМТнизомига тўла-тўкис амал қилишдир.
“Биз ушбу мақсадга эришиш йўлидаги муҳим қадам, ЕОИИ ва ШҲТга таянган ҳамда минтақадаги барча давлатлар ва иттифоқларнинг салоҳиятини бирлаштирган, кенг интеграция контури — Катта Евроосиё ҳамкорлигини яратиш, деб ҳисоблаймиз”, - деди Путин.
Таркибида 26 та давлат иштирок этаётган ШҲТдан бизнинг умидларимиз катта. Чунки ушбу тузилма кучли сиёсий ва иқтисодий салоҳиятга эга, унинг географик ҳудуди Жанубий ва Жануби-Шарқий Осиёдан Яқин Шарқ ва Европагача чўзилади, деди Россия президенти.
Катта Евроосиё концепцияси

Маълумки, Евроосиё Ер шаридаги энг катта қитъа ва у ерда энг кўп аҳоли яшайди - бутун инсониятнинг учдан икки қисми. Шунингдек, Евроосиёда табиий ресурсларнинг улкан захиралари жамланган - нефть ва газдан тортиб чучук сув ва унумдор ерларгача. Агар ушбу улкан қитъада чегара ва божлар виза режими ва ўзаро ишончсизлик бўлмаса, унинг барча қисми бир-бирига боғланиб, бир-бирини тўлдириб турса, бу барча Евроосиё халқлари учун фойдали бўларди. Евроосиё бутун инсониятнинг кучли ривожланиш локомотивига айланар эди.

“Катта Евроосиё ҳамкорлиги” ғояси илк бор Россия президенти Владимир Путин томонидан 2015 йил охирида илгари сурилган эди. Унинг асосий мазмуни — бундай ҳамкорликда биринчи қадамлар сиёсий ёки ҳарбий соҳада эмас, иқтисодий соҳаларда қўйилиши керак.

Ўтмишда ҳам Евроосиёни бирлаштиришга уринишлар бўлган. Чингизхон империяси қурол ёрдамида ва Буюк Ипак йўли — савдо орқали. Қурол ва зўравонлик билан тузилган бирлик ўнлаб йиллар давом этган бўлса савдо ва иқтисодий алоқалар юзлаб ва минглаб йиллар давом этган.

КенгайтиришЙиғиштириш
Янгиликлар лентаси
0