Хитой ва БАА Ғазо секторида зудлик билан ўт очишни тўхтатишга чақирмоқда

Чжан Цзюнь: Хитой ва БАА Ғазо секторида зудлик билан ўт очишни тўхтатишга чақирмоқда.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 07 ноя — Sputnik. Хитой ва Бирлашган Араб Амирликлари (БАА) Ғазо секторида зудлик билан ўт очишни тўхтатишга чақиради. Бу ҳақида Хитойнинг БМТдаги доимий вакили Чжан Цзюнь маълум қилди, деб ёзмоқда РИА Новости.
"Биз зудлик билан ўт очишни тўхтатишга чақирамиз. Бу тўлиқ, тезкор, хавфсиз ва тўсиқсиз киришни таъминлаш, жумладан, БМТ ва гуманитар ёрдам ходимлари учун жуда муҳим", — деди Чжан Цзюнь.
У, шунингдек, “биз барча томонларни тинч аҳоли ҳимоясини таъминлаш учун ҳарбий ҳаракатларни тўхтатиш йўлида шошилинч чоралар кўришга чақирамиз” дея қўшимча қилган.
Исроил-Фаластин можароси

Маълумот учун, 2023 йил 7 октябрь куни Фаластиннинг ҲАМАС ҳаракатининг ҳарбий қаноти Исроил ҳудудига оммавий ракета зарбаси берди ва чегарага яқин ҳудудларга бостириб кирди. Бунга жавобан Исроил мудофаа кучлари "Ғазо" секторига ракета зарбалари берди ва бомбардиман қилди. Шунингдек, Исроил Ғазо секторини тўлиқ блокадага олди: сув, озиқ-овқат, электр энергияси, дори-дармон ва ёқилғи етказиб бериш тўхтатилди. БМТ маълумотларига кўра, айни дамда Ғазо секторида қурбонлар сони 10 минг кишидан ошган.

Россия иккала томондан ҳам ҳарбий ҳаракатларни дарҳол тўхтатишга чақирди. Президент Владимир Путин Фаластин-Исроил можаросини фақат БМТ Хавфсизлик Кенгашининг 1947 йилдаги резолюциясини бажариш орқали ҳал қилиш мумкинлигини таъкидлаган. Яъни пойтахти Шарқий Қуддусда бўлган мустақил Фаластин давлатини яратиш орқали.