ШҲТ махсус хизматлари бир йилда 69 та терактнинг олдини олди — Мирзаев

ШҲТ Минтақавий аксилтеррор тузилмаси (МАТТ) ижроия қўмитаси директори Руслан Мирзаев Тошкентда ШҲТ МАТТнинг тўққизинчи илмий-амалий конференциясида маъруза қилди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 7 ноя — Sputnik. Йил давомида Шанхай ҳамкорлик ташкилоти мамлакатлари махсус хизматлари томонидан 69 та терактнинг олди олинди ва террорчилик ташкилотларининг 73 та махфий ячейкалари фаолиятига чек қўйилди, дея маълум қилди ШҲТ Минтақавий аксилтеррор тузилмаси ижроия қўмитаси директори Руслан Мирзаев. Бу ҳақда Sputnik Ўзбекистон мухбири хабар берди.
Руслан Мирзаев.
“ШҲТга аъзо давлатлар ваколатли органларининг ҳудудимиздаги мувофиқлаштирилган ишлаши ва ўзаро ахборот алмашиши натижасида террорчилик ташкилотларининг 73 та махфий ячейкалари фаолиятига чек қўйилди, 69 та терактнинг олди олинди”, — деди ШҲТ МАТТ ижроия қўмитаси директори.
Шунингдек, у ўтган давр мобайнида халқаро террорчилик ташкилотларининг 507 нафар иштирокчиси ва шериклари аниқлангани, 447 нафари қўлга олингани, 182 нафари зарарсизлантирилгани, 54 нафари судланганини таъкидлади.
Эслатиб ўтамиз, айни кунларда Тошкентда ШҲТ МАТТнинг “Ишонч, ҳамкорлик ва профессионаллик - хавфсиз келажак гарови” мавзусидаги илмий-амалий конференцияси бўлиб ўтмоқда.