https://sputniknews.uz/20231107/shht-maxsus-xizmatlari-bir-yilda-69-ta-teraktning-oldini-oldi-40769093.html
ШҲТ махсус хизматлари бир йилда 69 та терактнинг олдини олди — Мирзаев
ШҲТ махсус хизматлари бир йилда 69 та терактнинг олдини олди — Мирзаев
Sputnik Ўзбекистон
ШҲТ Минтақавий аксилтеррор тузилмаси (МАТТ) ижроия қўмитаси директори Руслан Мирзаев Тошкентда ШҲТ МАТТнинг тўққизинчи илмий-амалий конференциясида маъруза қилди.
2023-11-07T17:39+0500
2023-11-07T17:39+0500
2023-11-07T19:04+0500
сиёсат
ўзбекистон
тошкент
шанхай ҳамкорлик ташкилоти (шҳт)
анжуман
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/0b/07/40748973_0:256:2730:1792_1920x0_80_0_0_b45e68ddce4f6093dd97399957b95176.jpg
ТОШКЕНТ, 7 ноя — Sputnik. Йил давомида Шанхай ҳамкорлик ташкилоти мамлакатлари махсус хизматлари томонидан 69 та терактнинг олди олинди ва террорчилик ташкилотларининг 73 та махфий ячейкалари фаолиятига чек қўйилди, дея маълум қилди ШҲТ Минтақавий аксилтеррор тузилмаси ижроия қўмитаси директори Руслан Мирзаев. Бу ҳақда Sputnik Ўзбекистон мухбири хабар берди. Шунингдек, у ўтган давр мобайнида халқаро террорчилик ташкилотларининг 507 нафар иштирокчиси ва шериклари аниқлангани, 447 нафари қўлга олингани, 182 нафари зарарсизлантирилгани, 54 нафари судланганини таъкидлади.Эслатиб ўтамиз, айни кунларда Тошкентда ШҲТ МАТТнинг “Ишонч, ҳамкорлик ва профессионаллик - хавфсиз келажак гарови” мавзусидаги илмий-амалий конференцияси бўлиб ўтмоқда.
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/0b/07/40748973_0:0:2730:2048_1920x0_80_0_0_a301268653ce19a6525ddb15bd844efd.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
шҳт махсус хизматлари бир йилда 69 та терактнинг олдини олди — мирзаев
шҳт махсус хизматлари бир йилда 69 та терактнинг олдини олди — мирзаев
ШҲТ махсус хизматлари бир йилда 69 та терактнинг олдини олди — Мирзаев
17:39 07.11.2023 (янгиланди: 19:04 07.11.2023) ШҲТ Минтақавий аксилтеррор тузилмаси (МАТТ) ижроия қўмитаси директори Руслан Мирзаев Тошкентда ШҲТ МАТТнинг тўққизинчи илмий-амалий конференциясида маъруза қилди.
ТОШКЕНТ, 7 ноя — Sputnik. Йил давомида Шанхай ҳамкорлик ташкилоти мамлакатлари махсус хизматлари томонидан 69 та терактнинг олди олинди ва террорчилик ташкилотларининг 73 та махфий ячейкалари фаолиятига чек қўйилди, дея маълум қилди ШҲТ Минтақавий аксилтеррор тузилмаси ижроия қўмитаси директори Руслан Мирзаев. Бу ҳақда
Sputnik Ўзбекистон мухбири хабар берди.
“ШҲТга аъзо давлатлар ваколатли органларининг ҳудудимиздаги мувофиқлаштирилган ишлаши ва ўзаро ахборот алмашиши натижасида террорчилик ташкилотларининг 73 та махфий ячейкалари фаолиятига чек қўйилди, 69 та терактнинг олди олинди”, — деди ШҲТ МАТТ ижроия қўмитаси директори.
Шунингдек, у ўтган давр мобайнида халқаро террорчилик ташкилотларининг 507 нафар иштирокчиси ва шериклари аниқлангани, 447 нафари қўлга олингани, 182 нафари зарарсизлантирилгани, 54 нафари судланганини таъкидлади.
Эслатиб ўтамиз, айни кунларда Тошкентда ШҲТ МАТТнинг “Ишонч, ҳамкорлик ва профессионаллик - хавфсиз келажак гарови” мавзусидаги илмий-амалий конференцияси бўлиб ўтмоқда.