Навоий вилояти прокурори ўзгарди

Бош прокурорнинг буйруғига асосан адлия катта маслаҳатчиси Азамат Мирзаев Навоий вилояти прокурори бўлди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 7 ноя — Sputnik. Адлия катта маслаҳатчсиси Азамат Мирзаев Навоий вилояти прокурори лавозимига тайинланди. Ўзбекистон бош прокурори тегишли буйруқни имзолади.
Мирзаев тайинловга қадар Қашқадарё вилояти прокурори ўринбосари бўлиб ишлаган.
2020 йилнинг ноябр ойидан буён Навоий вилояти прокурори бўлган Бахтиёр Аҳмедов бошқа ишга ўтгани айтилмоқда.