ТОШКЕНТ, 6 ноя — Sputnik. Озарбайжонда бўлиб ўтган халқаро театр фестивалида “Лайли ва Мажнун” спектакли “Энг яхши спектакль” деб топилди. Бу ҳақида Маданият вазирлиги хабар берди.
Шуша шаҳрида I Халқаро Турксой театрлар фестивали бўлиб ўтди. Унда Самарқанд вилоят мусиқали драма театри қатнашиб, режиссор Асқар Холмўминов томонидан саҳналаширган “Лайли ва Мажнун” спектакли намойиш этилди.
Шуша шаҳрида I Халқаро Турксой театрлар фестивали бўлиб ўтди.
© Министерство культуры
“Лайли ва Мажнун спектакли фестивалнинг “Энг яхши спектакль” номинацияси билан ғолибликни қўлга киритди”, — дейилади хабарда.
Шуша шаҳрида I Халқаро Турксой театрлар фестивали бўлиб ўтди.
© Министерство культуры
Фестиваль доирасида ТУРКСОЙга аъзо мамлакатлар Давлат театрлари раҳбарлари кенгашининг 9-йиғилиши ҳам бўлиб ўтди ва қўшма декларация имзоланди. Ҳужжатда туркий халқлар ўртасида театр соҳасида ҳамкорликни кенгайтириш масалалари ўз аксини топган.