Исроил-Фаластин можароси

ЦАХАЛ ҲАМАСнинг ер ости туннелларига кириш имконига эга бўлганини маълум қилди

ЦАХАЛнинг билдиришича, Ғазо сектори остидаги ҲАМАСнинг ер ости туннелларига кириш имконига эга бўлган.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 05 ноя — Sputnik. Ғазо шимолидаги Исроил қўшинлари ҲАМАСнинг ер ости туннелларига “кўплаб кириш нуқталари”ни топди. Бу ҳақида Исроил мудофаа кучлари (ЦАХАЛ) маълум қилди, деб ёзмоқда РИА Новости.
“Исроил мудофаа кучлари Ғазо шимолидаги оператив ҳаракатлар давомида кўплаб кириш нуқталарини (туннелларга - таҳр.) аниқлади”, — дейилади армия Х ижтимоий тармоғида эълон қилинган баёнотда.
Шанба куни Исроил мудофаа кучлари ҲАМАСнинг ўнлаб жангариларини йўқ қилгани ва Ғазо секторидаги ҲАМАС инфратузилмасини вайрон қилганини маълум қилди.