Исроил-Фаластин можароси - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 01.11.2023
Исроил-Фаластин можароси
Исроил-Фаластин можароси октябр бошида ХАМАС зарбасидан сўнг қайтадан авж олди. Исроил "Ғазо" секторини бомбардимон қилди ва тўлиқ блокадага олди.

ЦАХАЛ ҲАМАСнинг ер ости туннелларига кириш имконига эга бўлганини маълум қилди

© AP Photo / AP Photo / Pool / Jack GuezИсроил аскари Ғазо сектори билан чегарадаги туннел ёнида турибди. Архив сурат.
Исроил аскари Ғазо сектори билан чегарадаги туннел ёнида турибди. Архив сурат. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 05.11.2023
Oбуна бўлиш
ЦАХАЛнинг билдиришича, Ғазо сектори остидаги ҲАМАСнинг ер ости туннелларига кириш имконига эга бўлган.
ТОШКЕНТ, 05 ноя — Sputnik. Ғазо шимолидаги Исроил қўшинлари ҲАМАСнинг ер ости туннелларига “кўплаб кириш нуқталари”ни топди. Бу ҳақида Исроил мудофаа кучлари (ЦАХАЛ) маълум қилди, деб ёзмоқда РИА Новости.
“Исроил мудофаа кучлари Ғазо шимолидаги оператив ҳаракатлар давомида кўплаб кириш нуқталарини (туннелларга - таҳр.) аниқлади”, — дейилади армия Х ижтимоий тармоғида эълон қилинган баёнотда.
Шанба куни Исроил мудофаа кучлари ҲАМАСнинг ўнлаб жангариларини йўқ қилгани ва Ғазо секторидаги ҲАМАС инфратузилмасини вайрон қилганини маълум қилди.
Янгиликлар лентаси
0