Булутли ва ўзгарувчан — Тошкентда 5 ноябрь учун об-ҳаво

Кечаси 8-10, кундузи 21-23 даража илиқ бўлади.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 5 ноя — Sputnik. Бугун Тошкентда ҳарорат +23 даражагача кўтарилади, дея хабар берди Ўзгидромет.
Прогнозларга кўра, пойтахтда ҳаво бироз булутли бўлади, вақти-вақти билан ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди.
Шарқдан секундига 3-8 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 8-10, кундузи 21-23 даража илиқ бўлади.