ТОШКЕНТ, 05 ноя — Sputnik. Самарқанд туристик марказида Ўзбекистон маданий меросини ўрганиш, асраш ва оммалаштириш бўйича Бутунжаҳон жамиятининг VII Халқаро конгресси иш бошлади.
Ўзбекистон, Россия, Австрия, Греция, Эрон, Туркманистон, Туркия, Ҳиндистон ва Озарбайжон олимлари жаҳондаги ўзбек коллекциялари ҳақида сўз юритадилар.