https://sputniknews.uz/20231105/samarqand-ozbekiston-madaniy-meros-xalqaro-kongress-40709072.html
Самарқандда Ўзбекистон маданий меросига бағишланган халқаро конгресс иш бошлади
Самарқандда Ўзбекистон маданий меросига бағишланган халқаро конгресс иш бошлади
Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон, Россия, Австрия, Греция, Эрон, Туркманистон, Туркия, Ҳиндистон ва Озарбайжон олимлари жаҳондаги ўзбек коллекциялари ҳақида сўз юритадилар.
2023-11-05T16:23+0500
2023-11-05T16:23+0500
2023-11-05T16:23+0500
маданият
ўзбекистон
самарқанд
катта лангар қуръони
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/0b/05/40706285_0:256:2730:1792_1920x0_80_0_0_82e2a8d13f9723cb5176face4aaa47c6.jpg
ТОШКЕНТ, 05 ноя — Sputnik. Самарқандда Ўзбекистон маданий меросига бағишланган халқаро конгресс иш бошлади, дея хабар берди Sputnik Ўзбекистон мухбири.Самарқанд туристик марказида Ўзбекистон маданий меросини ўрганиш, асраш ва оммалаштириш бўйича Бутунжаҳон жамиятининг VII Халқаро конгресси иш бошлади. У 8 ноябргача давом этади.Ўзбекистон, Россия, Австрия, Греция, Эрон, Туркманистон, Туркия, Ҳиндистон ва Озарбайжон олимлари жаҳондаги ўзбек коллекциялари ҳақида сўз юритадилар.Таниқли академик ва санъатшунос олимлар, шунингдек, Ўзбекистон археология ва меъморий ёдгорликларини асраб-авайлаш ва ўрганиш масалалари, тарихий ва маданий меросни оммалаштириш бўйича кинолойиҳаларни муҳокама қиладилар.Панел сессиялардан бири Қозоғистон ва Қирғизистон музейларидаги Ўзбекистоннинг маданий меросига, Туркиядаги шахсий коллекциялардаги ўзбек миллий либосларига бағишланади.Конгресс доирасида “Эдуард Ртвеладзе хотирасига” китоби ва олимнинг рақамлаштирилган кутубхонаси тақдимоти бўлиб ўтади.Конгресс доирасида ноёб кўргазмалар очилиб, уларда Ўзбекистон меъморий эпиграфияси (қадимий ёзувлари), шарқ миниатюрасидаги Ўзбекистон тарихий шахслари, ҳамда машҳур Қуръони Каримнинг Катта Лангардан сақланиб қолган саҳифаларининг тўлиқ факсимиле нусхаси биринчи марта намойиш этилди.
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Анна Желиховская
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/04/1c/34393060_348:50:935:637_100x100_80_0_0_067faeb5a518bb96ff950ec2641bb91d.jpg
Анна Желиховская
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/04/1c/34393060_348:50:935:637_100x100_80_0_0_067faeb5a518bb96ff950ec2641bb91d.jpg
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/0b/05/40706285_0:0:2730:2048_1920x0_80_0_0_bac4e390a03e3d2ae5d6b766947a9a24.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Анна Желиховская
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/04/1c/34393060_348:50:935:637_100x100_80_0_0_067faeb5a518bb96ff950ec2641bb91d.jpg
ўзбекистон россия австрия греция эрон туркманистон туркия ҳиндистон озарбайжон олимлар маданий меросига бағишланган халқаро конгресс
ўзбекистон россия австрия греция эрон туркманистон туркия ҳиндистон озарбайжон олимлар маданий меросига бағишланган халқаро конгресс
Самарқандда Ўзбекистон маданий меросига бағишланган халқаро конгресс иш бошлади
Ўзбекистон, Россия, Австрия, Греция, Эрон, Туркманистон, Туркия, Ҳиндистон ва Озарбайжон олимлари жаҳондаги ўзбек коллекциялари ҳақида сўз юритадилар.
ТОШКЕНТ, 05 ноя — Sputnik. Самарқандда Ўзбекистон маданий меросига бағишланган халқаро конгресс иш бошлади, дея хабар берди
Sputnik Ўзбекистон мухбири.
Самарқанд туристик марказида Ўзбекистон маданий меросини ўрганиш, асраш ва оммалаштириш бўйича Бутунжаҳон жамиятининг VII Халқаро конгресси иш бошлади. У 8 ноябргача давом этади.
Ўзбекистон, Россия, Австрия, Греция, Эрон, Туркманистон, Туркия, Ҳиндистон ва Озарбайжон олимлари жаҳондаги ўзбек коллекциялари ҳақида сўз юритадилар.
“Бошида лойиҳа диққати машҳур марказлар ва йирик музейларга, жумладан, Эрмитажга қаратилди. Аммо вақт ўтиши билан лойиҳа кичик коллекциялар ва кам таниқли музейларни қамраб ола бошлади. Шу маънода, биз, лойиҳа иштирокчилари учун кўп нарса очилмоқда - кимдир учун янги, кимдир учун биринчи марта”, — дея қайд этди Россия Фанлар академиясининг Шарқ қўлёзмалари институти директори Ирина Попова.
Таниқли академик ва санъатшунос олимлар, шунингдек, Ўзбекистон археология ва меъморий ёдгорликларини асраб-авайлаш ва ўрганиш масалалари, тарихий ва маданий меросни оммалаштириш бўйича кинолойиҳаларни муҳокама қиладилар.
Панел сессиялардан бири Қозоғистон ва Қирғизистон музейларидаги Ўзбекистоннинг маданий меросига, Туркиядаги шахсий коллекциялардаги ўзбек миллий либосларига бағишланади.
Конгресс доирасида “Эдуард Ртвеладзе хотирасига” китоби ва олимнинг рақамлаштирилган кутубхонаси тақдимоти бўлиб ўтади.
Конгресс доирасида ноёб кўргазмалар очилиб, уларда Ўзбекистон меъморий эпиграфияси (қадимий ёзувлари), шарқ миниатюрасидаги Ўзбекистон тарихий шахслари, ҳамда машҳур Қуръони Каримнинг Катта Лангардан сақланиб қолган саҳифаларининг тўлиқ факсимиле нусхаси биринчи марта намойиш этилди.