ТОШКЕНТ, 4 ноя — Sputnik. Ўзбекистон Маданият вазирлигида тайинловлар амалга оширилди. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати хабар берди.
Ўзбекистон президентининг 2023 йил 27 сентябрдаги қарорига мувофиқ, Баҳодир Мажидович Аҳмедов маданият вазирининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди. У мазкур тайинловга қадар маданият вазирининг ўринбосари лавозимида фаолият юритиб келаётганди.
Министру культуры Узбекистана Озодбеку Назарбекову назначили заместителей
Ўзбекистон президентининг 2023 йил 30 октябрдаги қарорига асосан Авазхон Баҳадирович Тажиханов маданият вазирининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди. У тайинловга қадар Адлия вазирлиги “Конвенсион марказ мажмуаси дирекцияси” ДУК директори лавозимида фаолият юритган.
Министру культуры Узбекистана Озодбеку Назарбекову назначили заместителей
Шунингдек, Ўзбекистон президентининг 2023 йил 27 сентябрдаги қарорига мувофиқ, Юсуфжон Камолдинович Усмонов маданият вазирининг ўринбосари лавозимига тайинланди. У мазкур тайинловга қадар Ҳисоб палатасининг Иқтисодиёт, давлат инвестиция дастурлари ва жамоат ташкилотларини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш харажатларини аудит қилиш шўъбаси бош инспектори лавозимида фаолият юритган.
Министру культуры Узбекистана Озодбеку Назарбекову назначили заместителей