https://sputniknews.uz/20231104/madaniyat-vaziriga-orinbosarlar-tayinlandi-40692370.html
Маданият вазирига ўринбосарлар тайинланди
Маданият вазирига ўринбосарлар тайинланди
Sputnik Ўзбекистон
Маданият вазирлигида тайинловлар амалга оширилди.
2023-11-04T15:58+0500
2023-11-04T15:58+0500
2023-11-04T16:07+0500
маданият
ўзбекистон
маданият вазирлиги
янги тайинлов
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/0b/04/40691592_0:0:1280:720_1920x0_80_0_0_dbf60df1f178bae451bedf0253cfe9b9.jpg
ТОШКЕНТ, 4 ноя — Sputnik. Ўзбекистон Маданият вазирлигида тайинловлар амалга оширилди. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати хабар берди.Ўзбекистон президентининг 2023 йил 27 сентябрдаги қарорига мувофиқ, Баҳодир Мажидович Аҳмедов маданият вазирининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди. У мазкур тайинловга қадар маданият вазирининг ўринбосари лавозимида фаолият юритиб келаётганди.Ўзбекистон президентининг 2023 йил 30 октябрдаги қарорига асосан Авазхон Баҳадирович Тажиханов маданият вазирининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди. У тайинловга қадар Адлия вазирлиги “Конвенсион марказ мажмуаси дирекцияси” ДУК директори лавозимида фаолият юритган.Шунингдек, Ўзбекистон президентининг 2023 йил 27 сентябрдаги қарорига мувофиқ, Юсуфжон Камолдинович Усмонов маданият вазирининг ўринбосари лавозимига тайинланди. У мазкур тайинловга қадар Ҳисоб палатасининг Иқтисодиёт, давлат инвестиция дастурлари ва жамоат ташкилотларини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш харажатларини аудит қилиш шўъбаси бош инспектори лавозимида фаолият юритган.
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/0b/04/40691592_181:0:1242:796_1920x0_80_0_0_faef44b26920271076653b518e32719f.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
маданият вазирига ўринбосарлар тайинланди
маданият вазирига ўринбосарлар тайинланди
Маданият вазирига ўринбосарлар тайинланди
15:58 04.11.2023 (янгиланди: 16:07 04.11.2023) Маданият вазирлигида тайинловлар амалга оширилди.
ТОШКЕНТ, 4 ноя — Sputnik. Ўзбекистон Маданият вазирлигида тайинловлар амалга оширилди. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати
хабар берди. Ўзбекистон президентининг 2023 йил 27 сентябрдаги қарорига мувофиқ, Баҳодир Мажидович Аҳмедов маданият вазирининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди. У мазкур тайинловга қадар маданият вазирининг ўринбосари лавозимида фаолият юритиб келаётганди.
Ўзбекистон президентининг 2023 йил 30 октябрдаги қарорига асосан Авазхон Баҳадирович Тажиханов маданият вазирининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди. У тайинловга қадар Адлия вазирлиги “Конвенсион марказ мажмуаси дирекцияси” ДУК директори лавозимида фаолият юритган.
Шунингдек, Ўзбекистон президентининг 2023 йил 27 сентябрдаги қарорига мувофиқ, Юсуфжон Камолдинович Усмонов маданият вазирининг ўринбосари лавозимига тайинланди. У мазкур тайинловга қадар Ҳисоб палатасининг Иқтисодиёт, давлат инвестиция дастурлари ва жамоат ташкилотларини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш харажатларини аудит қилиш шўъбаси бош инспектори лавозимида фаолият юритган.