ТОШКЕНТ, 3 ноя — Sputnik. Бугун, 3 ноябрь куни UzAuto Motors компанияси автомобилларнинг қўшимча ҳажми учун контрактация очилганини маълум қилди.
Маълум қилинишича, Chevrolet Cobalt, Captiva, Damas ва Labo автомобиллари учун контрактация очилди.
Шартномани онлайн тузиш имконияти мавжуд.
Эслатиб ўтамиз, 30 октябрь куни ижтимоий тармоқларда Chevrolet Gentra, Cobalt вa Damas автомобиллари учун шартномалар очилиши ҳақидаги миш-мишлар тарқалганди. Шу боис автосалонларда катта навбатлар ҳосил бўлганди.