"UzAuto Motors" автосалонларида йўқ шартнома учун катта навбатлар ҳосил бўлди

© Sputnik / Актан ТемиркановОфис компании UzAuto в Ташкенте. Архивное фото
Офис компании UzAuto в Ташкенте. Архивное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 30.10.2023
Oбуна бўлиш
"UzAuto Motors" оммабоп моделларга шартнома бериш бошлангани ҳақидаги хабарларни рад этди.
ТОШКЕНТ, 30 окт — Sputnik. "UzAuto Motors" компанияси 30 октябрдан бошлаб автомобиллар харид қилиш бўйича шартномалар қайта тикланиши ҳақидаги миш-мишларни рад этди.
Аввалроқ ижтимоий тармоқларда "Chevrolet Gentra", "Cobalt" вa "Damas" автомобиллари учун шартномалар очилиши ҳақидаги миш-мишлар тарқалди. Шу боис автосалонларда катта навбатлар ҳосил бўлди.
“Бугун бир қанча автоихлосмандлар автомобиллар учун контрактация бошлангани тўғрисидаги миш-мишларга ишониб, эрталабдан дилерлик марказларига келишгани сабабли катта навбатлар юзага келди", - дейилган "UzAuto Motors" хабарида.
Компания сотув бошланганлиги тўғрисида ва бошқа мурожаатлар бўйича маълумотларни "UzAuto Motors"нинг расмий каналларидан олиш мумкинлигини эслатган.
Миллий кроссовер Chevrolet Tracker автомобили  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 26.05.2023
"Tracker" ва "Onix" харидорлари сони маълум бўлди — уларнинг қай бири кўпроқ сотилди?
Янгиликлар лентаси
0